BBC navigation

Туркия қирғоқларида қочқинлар ўтирган кема чўкиб кетган

Сўнгги янгиланиш 6 сентябр 2012 - 16:50 GMT

Ҳалок бўлганларнинг аксарияти аёллар ва болалар экани айтилган

Бортида қочқинларни олиб кетаётган кема ағдарилиши натижасида камида 58 киши ҳалок бўлган.

Кеманинг 45 йўловчиси қутқарилган. Бир қанча йўловчилар қирғоққача сузиб бориб, қутулиб қолганлар.

Чўкиб кетганларнинг аксарияти аёллар ва болалар эканлиги айтилмоқда.

Turkey's Zaman рўзномасининг ёзишича, қурбонлар орасида 28 бола ва 18 аёл бор. Айни пайтда маҳаллий расмийлардан бирининг Рейтер агентлигига хабар беришича, уч чақалоқ дохил 31 бола сувга чўкиб кетган.

Туркия матбуотига кўра, балиқчилик кемаси Сурия, Фаластин ва Ироқ фуқароларидан иборат бир гуруҳни Оврўпога олиб кетаётган бўлган.

Одамлар ўтирган кема пайшанба куни эрта тонгда Измир вилоятининг Аҳматбейли қишлоғи яқинидаги қирғоқларда тошга урилиб ағдарилади.

Қутқарувчилар ва полиция етиб келгач, Туркиянинг икки фуқароси контрабанда ва одам савдосида гумонланиб қўлга олинади.

Айни пайтда Суриянинг 80 мингдан ортиқ фуқароси Туркияга қочиб ўтган.

Сурия можароларидан илгари Осиё ва Африканинг минглаб ноқонуний муҳожирлари Туркия орқали қисқа йўл билан Оврўпо мамлакатларига ўтиб олишга интилиб келишган.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.