BBC navigation

Хитойда рўй берган зилзилада қурбонлар ортмоқда

Сўнгги янгиланиш 7 сентябр 2012 - 09:29 GMT

Қурбон бўлганларнинг сони ортаётгани айтилмоқда

Хитойнинг Юннан ва Гуйчжоу вилоятларида юз берган 5,7 ва 5,6 балли зилзила қурбонларининг сони 80 кишига етган, 730 киши яраланган.

Расмийларга кўра, қурбонлар сони ортиши мумкин. Табиий офат оқибатида алоқа йўллари жиддий шикастланган, транспорт алоқаси бузилган.

Давлат Синхуа агентлиги тарқатган маълумотларга биноан, табиий офатдан қарийб 550 миллион доллардан кўп зарар кўрилган.

430 минг уй шикастлангани, 6650дан ортиқ уйлар тўлиқ вайрон бўлгани айтилмоқда.

Минглаб одамлар Юннан вилоятидан бошқа жойга кўчирилган.

Хитой президенти Ху Жинтао жабрланганларга ёрдам пуллари ажратилишини айтган.

Қутқарув ишларига Хитой Давлат кенгашининг раҳбари Вэнь Цзябао бошчилик қилаётганлиги хабар қилинган.

2008 йили Сичуан вилоятида юз берган зилзилада 90 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган эди.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.