BBC navigation

АТЭС саммитида тинчлик ва иқтисод масалалари муҳокама қилинган

Сўнгги янгиланиш 9 сентябр 2012 - 15:37 GMT

Саммитда дунё иқтисоди ва тинчлик масалалари асосий мавзулардан ҳисобланган

Владивостокда 7 сентябр куни очилган Осиё-Тинч уммони ҳамкорлик ташкилоти саммитида Россия ва АҚШ расмийлари учрашишган.

Шанба куни АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон ва Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россиянинг яқинда Жаҳон савдо ташкилотига киргани муносабати билан ўзаро савдо алоқаларини муҳокама қилишган.

Давлат котиби Клинтон хоним Россиянинг сентябр ойидан бошлаб одатий савдо қилиш ҳуқуқига эга бўлишига умид билдирган.

Жэксон-Вэник тизимига асосан инсон ҳақлари ва фуқаролар эмиграцияси чекланган давлатларга кенг миқёсдаги имкониятлар берилмайди.

1974 йилда қабул қилинган тартиблар ҳали ҳам бекор қилинмаган.

Айни пайтда Россиянинг бу борадаги мавқеи АҚШ Конгрессида муҳокама қилинаётгани айтилади.

Саммитда, шунингдек, Сурия масаласи ва дунёдаги иқтисодий вазият борасида мунозаралар ўтказилиши хабар қилинган.

Президент Ху Жинтао ваъда қилишича, Хитой жаҳон иқтисодиётининг молиявий инқироздан кейин оёққа туриши учун дастак беради.

Хитой бугун дунёнинг иккинчи йирик иқтисоди бўлиб турипти ва кўп мамлакатлардаги бизнеслар Хитойдаги ишлаб чиқаришга боғланган.

Владивосток шаҳрида Осиё-Тинч уммони мамлакатлари раҳбарлари саммитида Президент Ху Жинтао Хитой ички ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш сиёсатини давом эттиришини айтган.

"Бутун дунё иқтисоди жуда секинлик билан тикланмоқда ва ҳозиргача ҳал қилинмаган ва ривожланишга тўсқинлик қилаётган сабаблар бор", деб айтган Ху Жинтао саммит муносабати билан ташкил этилган бизнесменлар билан учрашувда.

"Осиё ва Тинч уммони минтақасидаги тинчлик ва барқарорликка у ердаги ҳар бир мамлакат масъулиятлидир", - деб таъкидлаган Хитой раҳбари.

Саммитнинг иккинчи кунида чиқиш қилган Россия Президенти Владимир Путин савдо алоқаларини ривожлантириш ҳақида гапирган.

Айни пайтда, Россия Ташқи Ишлар вазири Сергей Лавров ўз нутқида Американинг Сурия ва Эронга киритган санкциялари Россия бизнес манфаатларига зарар келтиради, деган.

Шунингдек, Россия вакили Суриядаги қон тўкишларга бутунлай чек қўйиш асосий вазифалардан эканлигини айтиб ўтган.

Осиё-Тинч Океани ҳамкорлик ташкилоти саммитида дунёнинг 21 давлати раҳбарлари, сиёсатчилари ва бизнесменлари қатнашишмоқда.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.