BBC navigation

Багром ҳаво базасига ҳужумда 3 киши нобуд бўлди

Сўнгги янгиланиш 11 сентябр 2012 - 08:08 GMT

Афғонистон расмийларига кўра, Багром ҳаво базасига қарши ҳужумда 3 афғон ўлдирилган.

Ушбу Қўшма Штатлар базаси 5 та ракета билан нишонга олинган. НАТО етакчилигидаги АЙЭСАФ - Халқаро Хавфсизлик Кўмак кучлари воизига кўра, Чинук русумидаги вертолёт ёниб кетган.

Ўтган тун амалга оширилган ҳужумда АЙЭСАФ кучларидан бир нечаси яраланган.

Ҳодиса Америка Қўшма Штатлари ҳарбийлиги Багром ҳаво базаси яқинида жойлашган қамоқхона назоратини афғонларга топширишидан бир куниб ўтиб кузатилмоқда.

Багром қамоқхонасида 3,000 мингдан ортиқ Толибон жангчилари ва террорда гумон қилинган маҳбуслар сақланади.

"Парвон ҳибс маркази" номи билан маълум ушбу қамоқхонада маҳбусларга номақбул муносабат қилингани борасидаги айбловлар янграганди.

Толибон Багромга қарши ҳужумлар масъулиятини зиммасига олиб чиққан.

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.