BBC navigation

Гуржистон қамоқхонларидаги қийноқлар ошкор бўлди

Сўнгги янгиланиш 19 сентябр 2012 - 11:11 GMT

Гуржистон қамоқхонасидаги қийноқлар ошкор бўлганидан сўнг одамлар норозилик билдириб кўчаларга чиқдилар.

Тбилисидаги қамоқхонлардан бирида махбусларни ҳақоратлаш ва қийноққа тутиш ҳоллари ошкор бўлиши ортидан Жазони Ижро Этиш вазири истеъфога чиқди.

Тбилисидаги 8 -сондаги Глдани қамоқхонасида махбусларга нисбатан ноинсоний муносабат туширилган видетасманинг баъзи қисмлари сешанба куни вазирлик томонидан ошкор қилинганди.

Ички Ишлар Вазирлиги бу видеотасманинг тўлиқ шакли эмаслигини тан олиб, қолган қисмлари оммага намойиш қилиш учун номақбул эканлигини айтганди.

Лекин сал ўтмай Гуржистондаги қатор телеканаллар махбусларнинг шафқатсиз калтакланиши ва зўрлангани туширилган видео қисмларини ҳам намойиш қилдилар.

Шундан сўнг пойтахт Тбилиси дохил Кутаиси, Зугдиди, Батуми каби шаҳарларда одамлар норозилик билдириб кўчаларга чиқдилар.

Гуржистон президенти Михаил Саакашвили ўз муносабатини билдирар экан, қамоқхондаги вазият уни даҳшатга солгани, бу амалларда айбдорларнинг ўзлари қамоқхонада узоқ йиллар ўтказишларини айтган.

Истеъфога чиққан вазир Хатуна Калмахелидзенинг баёнотида айтилишича, у жазони ўташ тизимидаги аҳвол Оврўпо стандартларига мос келиши учун қўлидан келган чораларни кўриб келган.

"Лекин кўринишича, бу каби ҳолатлар рўй берган бўлса бу чоралар етарли бўлмаган. Мен бундан жуда афсусдаман. Бу амаллар ким томонидан уюштирилгани ва амалга оширилганининг ҳеч ҳам аҳамияти йўқ", дейилади вазир баёнотида.

Махбусларга ноинсоний муносабатда бўлишда гумон қилинган қатор шахслар ҳибсга олинган.

Гуржистон Ички Ишлар Вазирлигига кўра, Глдани қамоқхонаси хавфсизлиги раҳбари, контролери ва инспекторига расман айбловлар қўйилган. Қамоқхонанинг яна бир ходимига нисбатан қидирув эълон қилинган.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.