BBC navigation

Мисрнинг "Ал-Ватан" рўзномаси ҳажв кампаниясини бошлаган

Сўнгги янгиланиш 26 сентябр 2012 - 08:38 GMT

Суратларнинг бири "Ғарб ислом дунёсини қандай кўради?" деб номланган.

Миср рўзномаси Муҳаммад пайғамбар ҳажв қилинган суратни чоп этган Франциянинг Charlie Hebdo журналига қарши карикатуралар билан жавоб беришни бошлаган.

Суратларнинг бирида тасвирланган кўзойнак ичида Нью Йоркдаги ёнаётган бино акс этган ва унга "Ғарб ислом дунёсини қандай кўради" деб ном берилган.

Мисрлик карикатурачининг айтишича, Америка фақат бир хил мусулмонларни кўришни маъқул кўради.

"Ал-Ватан"даги суратларнинг бошқа бирида ғарблик кўринишдаги киши террористликда айблай бошлаган соқолли кишини исроиллик эканини билиб қолгач, унга гул тақдим этиши тасвирланади.

Рўзномада шунингдек, Яқин Шарқ бўйича тадқиқотлар ўтказган Амир Ҳамзавий ва ислом оламининг таниқли арбоблари , жумладан Мисрнинг Олий Муфтийси Али Ҳоманинг фикрлари берилган.

Миср Президенти Муҳаммад Мурсийнинг "Мусулмон Биродарлар" ташкилотига танқидий фикрлар айтиб келадиган рўзноманинг ўқувчилари чоп этилган карикатураларга ижобий фикр билдириб, "ғояга қарши ғоя" билан чиққан маданиятли ҳаракатни олқишлаганлар.

Charlie Hebdo журналида босилган Муҳаммад пайғамбарни ҳажв қилган суратлар бутун дунё мусулмонларининг нафратига сазовор бўлган эди.

Икки ҳафта олдин Америкада ишланган "Мусулмонлар гуноҳсизлиги" аксилисломий филмига қарши намойишларда камида 50 киши ҳалок бўлган.

Мусулмонлар филм режиссёри билан бирга Charlie Hebdoда босилган навбатдаги суратларга нисбатан ҳам ғазабларини изҳор этишган.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.