BBC navigation

Афғонистон: Хостдаги худкушлик ҳужумида НАТО аскарлари дохил 14 киши ҳалок бўлди

Сўнгги янгиланиш 1 октябр 2012 - 09:31 GMT

Афғонистон шарқидаги Хост шаҳрида содир этилган худкушлик бомба ҳужуми оқибатида 3 нафар НАТО аскари дохил 14 киши ҳалок бўлган.

НАТО ҳалок бўлган аскарлар миллатини тасдиқламаган, аммо мухбирларга кўра бу минтақада америка аскарлари мавжуддир.

4 нафар афғон полиция ходимининг ҳам ўлимига сабаб бўлган ҳужумда масуълиятни Толибон ўз бўйнига олган.

Гувоҳларнинг айтишларича, ҳужумчи аскарларнинг машинадан чиқишларини пойлаб туриб, портловчи ускунани ишга солган.

Ҳалок бўлганлар орасида тинч аҳоли вакилларидан олти киши борлиги, шунингдек, 60 дан ортиқ киши жароҳатланганлиги хабар берилган.

Би-би-сининг Афғонистондаги мухбирининг хабар беришича, Хостнинг одамларга гавжум мавзесидан ўтиб бораётган иттифоқчи кучларга тегишли ҳарбий машина нишонга олинган.

Афғонистоннинг бошқа ҳудудларида бўлганидек охирги вақтларда Хостда ҳам зўравонликлар миқёси кескин ошган.

Ўтган июн ойида ҳам ҳудкуш ҳужумчи 3 нафар америка аскари ва уларнинг маҳаллий таржимони дохил 21 кишининг умрига завол бўлган эди.

Ўшанда ҳужумчи одамларга тўла бозордаги текширув нуқтасига мотоциклини бориб урганди. Текширув нуқтасида ҳам хорижий ва ҳам афғон аскарлари хизмат қилаётган эдилар.

Бу ҳудудда Толибонга яқин кўрилган Ҳаққоний тизими йирик ҳужумларни амалга ошириб туради.

Ушбу ҳужумлар оқибатида хориж кучлари Афғонистондаги амалитёларини бошлганларидан бери ҳалок бўлган америкалик аскарлар сони шу кеча-кундузда 2 мингга етди.

Шанба куни Вардак вилоятидагаи ҳужумда 3 нафар америкалик ва 3 нафар афғон миллий кучлари аскари ўлдирилганди.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.