BBC navigation

Афғон уруши қурбонлари: қайси томон энг кўп жабр кўрди?

Сўнгги янгиланиш 1 октябр 2012 - 15:35 GMT

Оддий аҳоли орасидан берилган қурбонлар сони юқорилигича қолмоқда

Қўшма Штатлар Конгресси берган статистик маълумотларга кўра, Афғонистон урушида афғонлар тарафидан берилган қурбонлар сони Американики билан солиштирганда тахминан тўрт баробар юқоридир.

Кеча Афғонистонда нобуд бўлган АҚШ аскарлари сони 2000га етгани хабар қилинганди.

Афғонистонда оддий аҳоли орасидаги ўлим ҳоллари эса, энг кўплигича қолмоқда.

Рақамларни таққослаш имконсиз

АҚШ Конгресси Тадқиқот Хизмати расмийлари Афғонистонда ҳалок бўлганлар борасидаги рақамларни тўғридан-тўғри солиштириш мумкин эмаслигини айтишади.

Масалан, ҳаётдан кўз юмган Америка ҳарбийлари борасидаги маълумотларни АҚШ Мудофаа вазирлиги беради.

Афғонистон армияси ва полиция кучлари орасидаги ўлим ҳоллари борасида ахборот агентликларидан олинади.

Шунингдек, Конгресс тадқиқот маркази Афғонистон уруши қурбонларига оид рақамларни 2007 йилдан тўплай бошлаган.

Тадқиқотчилар ўз ҳисоб-китобларида Толибон томонидан берилган қурбонларни қўшишмаган.

2007 йилдан то жорий йил ўрталаригача Америка аскарлари орасидан нобуд бўлганлар сони 1753 ни ташкил қилган.

Худди шу даврда ҳаётдан кўз юмган афғон аскарлари ва полиция зобитлари қарийб тўрт баробар кўп - 6595 нафар экани айтилади.

2007 йилдан 2012 йил ўрталаригача ҳаётдан кўз юмган оддий афғонлар эса, қарийб 13 мингни ташкил этади.

Конгресс тадқиқотчилари ҳисоботида мазкур ўлим ҳоллари қандай юз бергани ва бунга кимлар масъул экани ҳақида гапирилмайди.

Муайян сондаги аскарлар "ички ҳужумлар" ё-да, иттифоқчи кучлар ўртасидаги тўқнашувлар туфайли ҳаётдан кўз юмишган.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.