BBC navigation

АҚШ президентлик сайловлари: қарорсиз штатлар

Сўнгги янгиланиш 6 октябр 2012 - 15:33 GMT

Тарихан аксар штатлар муайян партия учун овоз берадилар, шунинг учун ҳам президентликка даъвогарлар ўша штатлар дастагига умид қиладилар. Қолган штатларда ким ғалаба қозониши маълум бўлмаганидан уларда овозлар учун жанг қизийди.

Президент сайловчилар коллегияси томонидан сайланади. Ҳар бир штатдаги электорал овозлар сони ўша штат аҳолиси сонидан келиб чиқиб белгиланади. Бу дегани, бир штатнинг "нархи" иккинчисиникидан баланд бўлади.

Мисол учун аҳолисининг сони 37,7 миллионни ташкил этган Калифорния штати 55 овозга эга бўлса, аҳолиси 1 миллион Монтана уч овоз тақдим эта олади.

АҚШ Президенти этиб сайланиш учун 270 овозни қўлга киритиш талаб қилинади.

Қайси штат қайси партияни дастаклашини кўриш учун мана бу ерга босинг

"Жанг майдони"га айланадиган штатлар 161 овозга эгалар. Бу штатларда натижа сайлов кампанияси охиригача ҳам аниқ бўлмайди. Шунинг учун ҳам номзодлар "сиёҳранг" штатларга ўз эътиборлари ва маблағларини кўпроқ қаратадилар.

Республикачиларни дастаклайдиганлар (191 овоз) - "қизил штатлар"нинг аксари жанубда ва Ўрта Ғарбда жойлашган. Бироқ бу штатлар аҳолисининг сони кўп эмас, шунинг учун ҳам кўп овозга эга эмаслар.

Демократларни дастаклайдиганлар (186 овоз) - "кўк штатлар" асосан шимоли-шарқ ҳамда ғарбда жойлашган. Улар аҳолиси сони кўп, шунинг учун ҳам кўп овозга эгалар.

жойланаяпти

КОЛОРАДО, 9 овоз

Колорадо - АҚШнинг энг баланд тоғли штати ҳисобланади. Баландлиги 10 минг футдан юқори бўлган Рокки тоғ тизмасининг 1000 дан ортиқ чўққиси ана шу штатда жойлашган.

Бошқа ғарбий штатлар сингари Колорадо ҳам испан тилида сўзлашувчи аҳолиси сони ўсиб бораётган штат ҳисобланади. Авваллари штат Республикачилар штати деб кўрилган бўлса, охирги йилларда бу ерда Демократларни кўпроқ дастаклаш кузатилаяпти. Олдинги уч сайловда бу штатда Республикачи номзод кўп овоз тўплаган, 2008 йилда Барак Обама Колорадони Демократларни қўллайдиган штатга айлантирди.

Бироқ Демократлар Колорадога тўлиқ таяна олмайдилар, чунки 2010 йилдаги сайловда Республикачилар Вакиллар палатасидаги 2 ўринни тортиб олишга муваффақ бўлдилар. Фақат учинчи партиядаги номзодларнинг қаршилиги туфайлигина Республикачилар Сенат ҳамда штат губернаторлиги учун курашда тўла ғалабага эришолмадилар. Демократларни дастаклайдиганлар асосан Денвер ва Боулдер шаҳарларида жамланган бўлса, Республикачиларни кўпроқ қишлоқ жойлари ва Колорадо Спрингс шаҳри атрофидаги диний ва социал консерватив қарашдаги сайловчилар қўллаб-қувватлашади. Тез ўсиб бораётган Денвер атрофидаги ҳудудлар овозлар учун кураш жанг майдонига айланади, деб кўрилади.

ДЕМОГРАФИЯ

  • 70.0%ОҚ ТАНЛИЛАР
  • 3.8%ҚОРА ТАНЛИЛАР
  • 20.7%ИСПАНЗАБОНЛАР
  • 5.4%БОШҚАЛАР

ИҚТИСОДИЁТ

  • $56,344 йиллик ўртача даромад
  • 11.2% қашшоқлик даражаси
  • 8.20% ишсизлик даражаси

ОЛДИНГИ САЙЛОВЛАРДА ОРАДАГИ ФАРҚ ҚАНДАЙ БЎЛГАН?

  • 8.4%
    2000 РЕСПУБЛИКАЧИЛАР ҒАЛАБАСИ
  • 4.7%
    2004 РЕСПУБЛИКАЧИЛАР ҒАЛАБАСИ
  • 8.9%
    2008 ДЕМОКРАТЛАР ҒАЛАБАСИ
previous next
Штатга босибштат номига босинг

"Жанг майдонлари"

Бу штатларда овоз натижалари шунчалик яқинки, ҳар қайси номзод ютиб чиқиши мумкинБу штатларда сайлов натижалари ҳал бўлади

Ортга

КОЛОРАДО, 9 овоз

Колорадо - АҚШнинг энг баланд тоғли штати ҳисобланади. Баландлиги 10 минг футдан юқори бўлган Рокки тоғ тизмасининг 1000 дан ортиқ чўққиси ана шу штатда жойлашган.

Бошқа ғарбий штатлар сингари Колорадо ҳам испан тилида сўзлашувчи аҳолиси сони ўсиб бораётган штат ҳисобланади. Авваллари штат Республикачилар штати деб кўрилган бўлса, охирги йилларда бу ерда Демократларни кўпроқ дастаклаш кузатилаяпти. Олдинги уч сайловда бу штатда Республикачи номзод кўп овоз тўплаган, 2008 йилда Барак Обама Колорадони Демократларни қўллайдиган штатга айлантирди.

Бироқ Демократлар Колорадога тўлиқ таяна олмайдилар, чунки 2010 йилдаги сайловда Республикачилар Вакиллар палатасидаги 2 ўринни тортиб олишга муваффақ бўлдилар. Фақат учинчи партиядаги номзодларнинг қаршилиги туфайлигина Республикачилар Сенат ҳамда штат губернаторлиги учун курашда тўла ғалабага эришолмадилар. Демократларни дастаклайдиганлар асосан Денвер ва Боулдер шаҳарларида жамланган бўлса, Республикачиларни кўпроқ қишлоқ жойлари ва Колорадо Спрингс шаҳри атрофидаги диний ва социал консерватив қарашдаги сайловчилар қўллаб-қувватлашади. Тез ўсиб бораётган Денвер атрофидаги ҳудудлар овозлар учун кураш жанг майдонига айланади, деб кўрилади.

ДЕМОГРАФИЯ

  • 70.0%ОҚ ТАНЛИЛАР
  • 3.8%ҚОРА ТАНЛИЛАР
  • 20.7%ИСПАНЗАБОНЛАР
  • 5.4%БОШҚАЛАР

ИҚТИСОДИЁТ

  • $56,344 йиллик ўртача даромад
  • 11.2% қашшоқлик даражаси
  • 8.20% ишсизлик даражаси

ОЛДИНГИ САЙЛОВЛАРДА ОРАДАГИ ФАРҚ ҚАНДАЙ БЎЛГАН?

  • 8.4%
    2000 РЕСПУБЛИКАЧИЛАР ҒАЛАБАСИ
  • 4.7%
    2004 РЕСПУБЛИКАЧИЛАР ҒАЛАБАСИ
  • 8.9%
    2008 ДЕМОКРАТЛАР ҒАЛАБАСИ

ФЛОРИДА, 29 овоз

Серқуёш Штат деб ном олган Флорида саёҳларни жалб этадиган ўзининг машҳур денгиз соҳиллари ва Disney Worldга ўхшаган кўнгилочар масканлари билан машҳур.

Флорида аксар овозини кимга беришини башорат қилиш мушкул бўлган штат. 1996 йилдан буён бу штат охир-оқибат президент бўладиган номзодга овоз бериб келади. 2000 йилда Жорж Буш билан Алберт Гор ўртасидаги кураш тақдирини айнан Флорида штати ҳал қилганди. Ўшанда Олий маҳкама аралашуви билан овозлар қайта санаб чиқишга тўғри келганди.

Штатни ҳақиқий демографик "бўтқа" деб атаса бўлади: шимолда оқ протестантлар ва жанубда кўп сонли кубаликлар жамоаси Республикачиларни дастаклашади. Майами ва Тампа шаҳарлари аҳолиси ва Palm Beachда яшайдиган яҳудий нафақахўрлар ва кубалик бўлмаган испан тилида сўзлашувчилар Демократларга ён босадилар. Испанзабонлар учун иммиграция, кексалар учун эса Исроил ва тиббиёт энг муҳим масалалар ҳисобланади, ҳамма учун иқтисодиёт долзарб масала бўлиб турипти. Чунки штат кўчмас мулк баҳолари кескин қулашидан катта азият чеккан.

ДЕМОГРАФИЯ

  • 57.9%ОҚ ТАНЛИЛАР
  • 15.2%ҚОРА ТАНЛИЛАР
  • 22.5%ИСПАНЗАБОНЛАР
  • 4.3%БОШҚАЛАР

ИҚТИСОДИЁТ

  • $47,051 йиллик ўртача даромад
  • 13.1% қашшоқлик даражаси
  • 8.8% ишсизлик даражаси

ОЛДИНГИ САЙЛОВЛАРДА ОРАДАГИ ФАРҚ ҚАНДАЙ БЎЛГАН?

  • 0.0%
    2000 РЕСПУБЛИКАЧИЛАР ҒАЛАБАСИ
  • 5.0%
    2004 РЕСПУБЛИКАЧИЛАР ҒАЛАБАСИ
  • 2.8%
    2008 ДЕМОКРАТЛАР ҒАЛАБАСИ

АЙОВА, 6 овоз

Айованинг номи бу ерда яшайдиган америкалик ҳиндулар қабиласининг номидан олинган. Штатни Лочин штат, унинг аҳолисини қабила сардорининг номи билан "Лочин кўз"лар деб аташади.

Айова штати олдинги сайловларда президентликка номзодларни танлашда биринчи кокусларни ўтказгани билан машҳур бўлган. 2000 ва 2004 йилдаги сайловларда штат Демократлар билан Республикачилар

Айованинг бепоён маккажўхоризорлардан иборат ғарбий қисми азалдан Республикачиларга овоз беришни маъқул кўради. Штат маркази ва шарқидаги шаҳарлар, шу жумладан, штат маркази Де-Мойн ва коллежлар шаҳри бўлмиш Айова Ситидагилар Демократларга ён босадилар. Маккажўхори етиштирувчилари ва чўчқа фермалари кўп Айованинг муҳимлиги шундаки, фермерларга субсидияларни ваъда қиладиган номзод кўп овозни қўлга кирита олади.

ДЕМОГРАФИЯ

  • 88.7%ОҚ ТАНЛИЛАР
  • 2.9%ҚОРА ТАНЛИЛАР
  • 5.0%ИСПАНЗАБОНЛАР
  • 3.5%БОШҚАЛАР

ИҚТИСОДИЁТ

  • $48,457 йиллик ўртача даромад
  • 12.4% қашшоқлик даражаси
  • 5.4% ишсизлик даражаси

ОЛДИНГИ САЙЛОВЛАРДА ОРАДАГИ ФАРҚ ҚАНДАЙ БЎЛГАН?

  • 0.3%
    2000 ДЕМОКРАТЛАР ҒАЛАБАСИ
  • 0.7%
    2004 РЕСПУБЛИКАЧИЛАР ҒАЛАБАСИ
  • 9.5%
    2008 ДЕМОКРАТЛАР ҒАЛАБАСИ

МИЧИГАН, 16 овоз

Мичиганни Буюк Кўл штати деб аташади. Бу штат Америка автомобилсозлиги саноати ватани ҳисобланади, бу саноат эса Мичиган маркази Детройт атрофида жамланган.

1992 йилдан буён Мичиган асосан Демократларни қўллаб-қувватлаб келган бўлса-да, 2000- ва 2004-йилларда Жорж Буш жуда кам фарқ билан ютқазди. Штат миқёсида Республикачилар кўп дастакловга эга бўлиб келганлар.

Мичиган мамлакат оғир саноатининг ҳам маркази бўлиб келган, бироқ 1980 йиллардан буён саноат иқтисодий таназзулни бошдан кечириб келади, ишсизлик ортиши кузатилган. Мичиган учун асосий масала иқтисод ҳисобланади. 2009 йилда Президент Барак Обама Америка автомобилсозлиги саноатининг инқироз ёқасига келиб қолган уч ширкатидан иккитасига давлат қарзларини беришга қарор қилди, бунга эса Республикачилар қарши чиқдилар, бу қадамни хусусий ширкатлар фаолиятига давлат аралашувининг мисоли қилиб кўрсатдилар. Демократларга кўра, ушбу кредитлар ширкатларни ва минглаб иш ўринларини сақлаб қолди.

ДЕМОГРАФИЯ

  • 76.6%ОҚ ТАНЛИЛАР
  • 14.0%ҚОРА ТАНЛИЛАР
  • 4.4%ИСПАНЗАБОНЛАР
  • 4.9%БОШҚАЛАР

ИҚТИСОДИЁТ

  • $47,461 йиллик ўртача даромад
  • 14.1% қашшоқлик даражаси
  • 9.4% ишсизлик даражаси

ОЛДИНГИ САЙЛОВЛАРДА ОРАДАГИ ФАРҚ ҚАНДАЙ БЎЛГАН?

  • 5.1%
    2000 ДЕМОКРАТЛАР ҒАЛАБАСИ
  • 3.4%
    2004 ДЕМОКРАТЛАР ҒАЛАБАСИ
  • 16.5%
    2008 ДЕМОКРАТЛАР ҒАЛАБАСИ

МИННЕСОТА, 10 овоз

Миннесотанинг шиори - "Шимол Юлдузи". Штат улкан швед ва норвег меросига эга ва у Скандинав-Америка маданияти маркази ҳисобланади.

Миннесота 1972 йилдан буён мунтазам Демократ номзодлар учун овоз бериб келади. Ҳатто 1984 йилда АҚШнинг бошқа ҳамма штатлари Роналд Рейганга овоз берганда ҳам миннесоталиклар демократ номзодни маъқул кўришган. Аммо 2000 ва 2004 йилларда Жорж Буш кам овоз олган бўлса ҳам, орадаги фарқ унчакатта бўлмаган. Ўшандан буён штатда икки партия дастаги ҳам деярли тенг бўлибкелади. Ҳатто 2006 йилда штатгубернаторлиги сайловида Республикачилар ғалаба қозонган, 2010 йилдаги сайловдаэса озгина овоз етмаган.

Бутун мамлакатда бўлгани каби Миннесотадаги сайловчилар учун ҳам асосий масалалар иш ўринлари ва иқтисодиёт бўлади. Булар айниқса штатнинг Миннеанаполис, Сейнт-Пол ва Дулутга ўхшаган саноат шаҳарлари аҳолиси учун аҳамиятлидир. Лекин бу штат доим бошқалардан фарқ қиладиган қарорлари билан кўзга ташланиб келган ва учинчи партиялардан илгари сурилган номзодлар бу ерда кўпинча муваффақиятга эришганлар.

ДЕМОГРАФИЯ

  • 83.1%ОҚ ТАНЛИЛАР
  • 5.1%ҚОРА ТАНЛИЛАР
  • 4.7%ИСПАНЗАБОНЛАР
  • 6.9%БОШҚАЛАР

ИҚТИСОДИЁТ

  • $56,704 йиллик ўртача даромад
  • 10.6% қашшоқлик даражаси
  • 5.9% ишсизлик даражаси

ОЛДИНГИ САЙЛОВЛАРДА ОРАДАГИ ФАРҚ ҚАНДАЙ БЎЛГАН?

  • 2.4%
    2000 ДЕМОКРАТЛАР ҒАЛАБАСИ
  • 3.5%
    2004 ДЕМОКРАТЛАР ҒАЛАБАСИ
  • 10.2%
    2008 ДЕМОКРАТЛАР ҒАЛАБАСИ

НЕВАДА, 6 овоз

Неваданинг йирик кумуш конлари ва саноати учун Кумуш Штат деб аташади. Унинг энг машҳур маскани Лас-Вегасдир.

Невада америкаликлар кимни маъқул кўраётганларининг барометрига ўхшайди. 1980 йилдан буён бу штат овоз бериб келадиган номзод президентлик сайловида ғалаба қозониб келади. 2008 йилда Барак Обама катта устунликни қўлга киритган. Ва демократлар 2012 йилда ҳам ана шундай муваффақиятга умид қилмоқдалар. Невадада испан тилида сўзлашувчиларнинг сони борган сари ортиб бораяпти, шунинг учун ҳам бу штатдаги сайловчилар учун муҳожирлик масаласи муҳим ҳисобланади.

2008 йилдаги иқтисодий инқироздан Невада қаттиқ зарар кўрди ва 2010 йилга келиб штатдаги ишсизлик даражаси 15 фоизгача кўтарилиб кетди. Шундай экан, иқтисодий масалалар бу ердаги сайловда биринчи галдаги мавзулардан бўлади. Лас-Вегас ва Ренога ўхшаган шаҳарларда Демократларни, Лас-Вегас атрофи ва штатнинг ранчолар ва ҳарбий базалар жойлашган бошқа жойларида Республикачиларни кўпроқ дастаклашади

ДЕМОГРАФИЯ

  • 54.1%ОҚ ТАНЛИЛАР
  • 7.7%ҚОРА ТАНЛИЛАР
  • 26.5%ИСПАНЗАБОНЛАР
  • 11.5%БОШҚАЛАР

ИҚТИСОДИЁТ

  • $55,322 йиллик ўртача даромад
  • 9.4% қашшоқлик даражаси
  • 12.1% ишсизлик даражаси

ОЛДИНГИ САЙЛОВЛАРДА ОРАДАГИ ФАРҚ ҚАНДАЙ БЎЛГАН?

  • 3.5%
    2000 РЕСПУБЛИКАЧИЛАР ҒАЛАБАСИ
  • 2.6%
    2004 РЕСПУБЛИКАЧИЛАР ҒАЛАБАСИ
  • 12.5%
    2008 ДЕМОКРАТЛАР ҒАЛАБАСИ

НЬЮ-ХЭМПШИР, 4 овоз

Бу штатда кўп сондаги конлар топилгани ва ишлаб тургани учун уни "Гранит штати" деб аташади. 2003 йилда қулаганига қарамасдан, ҳамон "Чол-қоя" Нью-Хэмпшир штатининг рамзи ҳисобланади.

Нью-Хэмпшир либерал штат бўлса-да, кўпчиликни ҳайрон қолдириб узоқ йиллардан бери Республикачиларга овоз бериб келади. Охирги сайловда бу ерда Барак Обама кўп сондаги овозни қўлга киритган, аммо 2000 йилда Нью-Хэмпширда Жорж Буш ғалаба қозонган эди. 2010 йилдаги сайловларда бу штатдан Республикачилар Сенатдаги ўринни ва икки конгресс туманини қўлга киритдилар. Митт Ромниинг қўшни Массачусетс штатида губернатор бўлганлиги омили бу ерда Рсепубликачилар ғалабасига етаклаши ҳам мумкин.  

Штат аҳолиси бу ерда мамлакатдаги биринчи "праймериз" - партия ичидаги талабгорларни аниқлаб бериш тадбири ўтказилиши билан фахрланадилар ва номзодлар билан шахсан учрашишни ёқтирадилар. Штат ўзининг мустақил, аксилҳукумат руҳи билан машҳур. Нью-Хэмпширда солиқ фоизлари камлиги кўплаб бизнесменларни ўзига жалб этади.

ДЕМОГРАФИЯ

  • 92.3%ОҚ ТАНЛИЛАР
  • 1.0%ҚОРА ТАНЛИЛАР
  • 2.8%ИСПАНЗАБОНЛАР
  • 3.7%БОШҚАЛАР

ИҚТИСОДИЁТ

  • $62,629 йиллик ўртача даромад
  • 8.7% қашшоқлик даражаси
  • 5.7% ишсизлик даражаси

ОЛДИНГИ САЙЛОВЛАРДА ОРАДАГИ ФАРҚ ҚАНДАЙ БЎЛГАН?

  • 1.3%
    2000 РЕСПУБЛИКАЧИЛАР ҒАЛАБАСИ
  • 1.4%
    2004 ДЕМОКРАТЛАР ҒАЛАБАСИ
  • 9.6%
    2008 ДЕМОКРАТЛАР ҒАЛАБАСИ

НЬЮ-МЕКСИКО, 5 овоз

Нью-Мексико штати байроғида Зиа - ҳиндуларнинг қуёш рамзи акс этган. Бу штат ҳинду аҳолисининг кўплиги жиҳатидан АҚШдаги иккинчи штат ҳисобланади.

Нью-Мексикодаги 2000 ва 2004 йиллардаги сайловлар анча таранг кечган. 2000 йилда Алберт Гор бу ерда атиги 366 овоз билан устун келган. 2004 йилда эса Жорж Буш рақибидан 6000 кўп овоз тўплаган. 2008 йилги сайловда Барак Обама 15 фоиз кўп овоз йиғишга муваффақ бўлган. Сўнгги омма фикри сўровлари натижаларига кўра, бу ерда Демократларнинг дастаклови анча кучли.

Штатдаги турли ҳудудларнинг сиёсий қарашлари турличадир. Нью-Мексико шимолидаги шаҳарликлар орасида Демократлар мавқеси кучли бўлса, штат жануби-шарқидаги Техасга чегарадош ҳудудларда Республикачиларни кўпроқ ёқтиришади. Штатнинг Лотин америкалик аҳолиси 2008 йилда Барак Обама учун овоз беришган, бироқ у ўзининг иммиграция ислоҳотларини амалга оширишнинг уддасидан чиқолгани йўқ. Республикачиларнинг муҳожирликка оид сиёсати испан тилидаги аҳоли истаётган сиёсатдан фарқ қилади.

ДЕМОГРАФИЯ

  • 40.5%ОҚ ТАНЛИЛАР
  • 1.7%ҚОРА ТАНЛИЛАР
  • 46.3%ИСПАНЗАБОНЛАР
  • 11.3%БОШҚАЛАР

ИҚТИСОДИЁТ

  • $42,737 йиллик ўртача даромад
  • 16.2% қашшоқлик даражаси
  • 6.5% ишсизлик даражаси

ОЛДИНГИ САЙЛОВЛАРДА ОРАДАГИ ФАРҚ ҚАНДАЙ БЎЛГАН?

  • 0.1%
    2000 ДЕМОКРАТЛАР ҒАЛАБАСИ
  • 0.8%
    2004 РЕСПУБЛИКАЧИЛАР ҒАЛАБАСИ
  • 15.1%
    2008 ДЕМОКРАТЛАР ҒАЛАБАСИ

ШИМОЛИЙ КАРОЛИНА, 15 овоз

Шимолий Каролина ўзининг Китти Хок шаҳри билан машҳур. Бу шаҳар четида тарихда биринчи марта ака-ука Райтлар 1903 йилда ўт оладиган моторли учоқ парвозини амалга оширганлар.

Шимолий Каролина кўп йиллар мобайнида Республикачиларни қўллаб-қувватлайдиган штат бўлиб келган. 2008 йилда бу штатда Барак Обама унча кўп фарқ билан бўлмаса ҳам ғалабани қўлга киритган. Унинг ушбу ғалабаси сабаби сўнгги ўн йилликларда штатда кечаётган демографик ўзгаришлар билан ҳам изоҳланади.

Шимолий Каролина мамлакат жанубидаги энг истиқболли ва тез ривожланаётган штат ҳисобланади. Бу ерга охирги йилларда олий маълумотли мутахассислар келиши кўпайган. Улар асосан Шимолий Каролина юраги ёки "тадқиқот учбурчаги" деб аталаётган Роли ва Дарем шаҳарларига келишмоқда. Бу ерда аввалдан қора танлилар кўп истиқомат қилишган, охирги пайтда испан тилида сўзлашувчилар оқими ҳам кучайган. Буларнинг бари шундоқ ҳам сони кўп бўлган Демократларнинг дастакловчиларини кўпайтирмоқда.

ДЕМОГРАФИЯ

  • 65.3%ОҚ ТАНЛИЛАР
  • 21.2%ҚОРА ТАНЛИЛАР
  • 8.4%ИСПАНЗАБОНЛАР
  • 5.0%БОШҚАЛАР

ИҚТИСОДИЁТ

  • $45,131 йиллик ўртача даромад
  • 15.1% қашшоқлик даражаси
  • 9.7% ишсизлик даражаси

ОЛДИНГИ САЙЛОВЛАРДА ОРАДАГИ ФАРҚ ҚАНДАЙ БЎЛГАН?

  • 12.8%
    2000 РЕСПУБЛИКАЧИЛАР ҒАЛАБАСИ
  • 12.4%
    2004 РЕСПУБЛИКАЧИЛАР ҒАЛАБАСИ
  • 0.3%
    2008 ДЕМОКРАТЛАР ҒАЛАБАСИ

ОХАЙО, 18 овоз

Охайода АҚШни бошқарган етти президент туғилиб ўсгани учун бу штатни Президентларнинг Замонавий Она-Ватани деб ҳам аташ удум бўлган. Бироқ охайолик энг машҳур инсон электр лампочка кашфиётчиси Томас Эдисондир.

Охайо 1960 йилдан буён мағлубиятга учраган номзодга овоз берган эмас. Шунинг учун ҳам бу штат мавқеига мамлакатдаги сайлов натижасини белгилаб берувчи индикатор сифатида ҳам қаралади. Шунинг учун 2012 йилда барчанинг нигоҳи ушбу штатга қадалади, Барак Обама бу ерда ўз мавқеини сақлаб қоладими, деган маънода. Аммо сўровлар Охайода жаноб Обама дастаклови кучли эмаслигига ишора қилган. 2010 йилдаги губернаторлик сайлови ва Сенатга ўрта сайловларда бу ерда ғалабага эришган Республикачилар ўз мавқеларини мустаҳкамлашга интиладилар.

Қўшнилари Мичиган ва Пенсилваниядек Охайо ҳам бир пайтлар саноати ривожланган ва бугунга келиб тараққиёти бироз сўнган штат ҳисобланади. Аммо бугун ҳам штат дунёга машҳур "Procter and Gamble" ва автомобил ғилдираклари ишлаб чиқарадиган  "Firestone Tires" ширкатлари ватанидир. 2007-2009 йиллардаги рецессия штат иқтисодиётига кучли зарба берди. Шу боис ҳам бу ерлик сайловчилар асосий эътиборида номзодларнинг иқтисодий дастури бўлиши шубҳасиз.

ДЕМОГРАФИЯ

  • 81.1%ОҚ ТАНЛИЛАР
  • 12.0%ҚОРА ТАНЛИЛАР
  • 3.1%ИСПАНЗАБОНЛАР
  • 3.7%БОШҚАЛАР

ИҚТИСОДИЁТ

  • $46,838 йиллик ўртача даромад
  • 14.5% қашшоқлик даражаси
  • 7.2% ишсизлик даражаси

ОЛДИНГИ САЙЛОВЛАРДА ОРАДАГИ ФАРҚ ҚАНДАЙ БЎЛГАН?

  • 3.5%
    2000 РЕСПУБЛИКАЧИЛАР ҒАЛАБАСИ
  • 2.1%
    2004 РЕСПУБЛИКАЧИЛАР ҒАЛАБАСИ
  • 4.6%
    2008 ДЕМОКРАТЛАР ҒАЛАБАСИ

ПЕНСИЛВАНИЯ, 20 овоз

Айнан Пенсилванияда АҚШ мустақиллиги декларацияси имзоланган ва 1776 йилда Озодлик Қўнғироқлари садоларига маҳаллий одамлар декларацининг ўқиб ёълон қилиниши маросимига тўпланганлар. Пенсилвания Америка Қўшма Штатларининг энг муҳим штатларидан бири саналади.

Пенсилвания 1992 йилдан бери президентлик сайловларида Демократ номзодларни қўллаб-қувватлаб келган бўлса-да, 2000 ва 2004 йиллардаги овоз бериш анча таранг кечган. Бундан ташқари, 2010 йилдаги Сенатга ўрта сайловлар ва губернаторлик сайловида Республикачилар ютиб чиққан эдилар. Шу боис ҳам Барак Обаманинг рақиби камида осон бўлмаган курашга умид қила олади.

Сиёсий маслаҳатчи Жеймс Карвиллнинг Пенсилвания ҳақида билдирган фикри бу ердаги вазиятни жуда тўғри ифодалаган, деб кўрилади: "Бу Филаделфия ва Питтсбург, уларнинг ўртасида эса Алабама". Штат шарқи ва ғарбидаги саноат шаҳарлари Демократларни дастаклашади, штат марказида жойлашган қишлоқ хўжалиги ҳудудларида эса Республикачилар машҳур.

ДЕМОГРАФИЯ

  • 79.5%ОҚ ТАНЛИЛАР
  • 10.4%ҚОРА ТАНЛИЛАР
  • 5.7%ИСПАНЗАБОНЛАР
  • 4.2%БОШҚАЛАР

ИҚТИСОДИЁТ

  • $50,028 йиллик ўртача даромад
  • 13.2% қашшоқлик даражаси
  • 8.1% ишсизлик даражаси

ОЛДИНГИ САЙЛОВЛАРДА ОРАДАГИ ФАРҚ ҚАНДАЙ БЎЛГАН?

  • 4.2%
    2000 ДЕМОКРАТЛАР ҒАЛАБАСИ
  • 2.5%
    2004 ДЕМОКРАТЛАР ҒАЛАБАСИ
  • 10.3%
    2008 ДЕМОКРАТЛАР ҒАЛАБАСИ

ВИРЖИНИЯ, 13 овоз

Америка Қўшма Штатларининг сайланган аксар президентлари виржинияликлар бўлгани боис бу штатни Президентлар Она-Ватани деб ҳам аташади. Жумладан Томас Жефферсоннинг Монтичеллодаги мулки миллий мерос ҳисобланади.

Мамлакат жанубидаги аксар штатларга ўхшаб Виржиния ҳам АҚШдаги Фуқаролар урушидан бошлаб 1960 йилларгача демократ штат бўлиб келган. Аммо Демократларнинг фуқаролар ҳуқуқларига доир ислоҳотларидан ҳафсалалари пир бўлган виржинияликлар Республикачиларнинг дастакловчиларига айланганлар.

Лекин охирги йилларда Вашингтон атрофидаги яшил бўлгаларда аҳолининг кўпайгани ва испан тилида сўзлашувчи муҳожирлар сонининг ортиб бориши Демократлар дастакловини ҳам оширди. Тарихан штат аҳолисининг кўпчилиги қора танлилар бўлгани ва охирги ўзгаришлар инобатга олинса, штат сайлов натижасини башорат қилиш қийин бўлган ҳудудга айланади. 2008 йилда бу ерда Барак Обама анча овозни қўлга киритди(Бу Демократларнинг 1964 йилдан кейинги илк ғалабаси бўлди) ва ҳозир икки штат сенаторлиги ҳам Демократлар қўлида. Аммо 2009 йилдаги губернаторлик сайловида Республикачилар ғалаба қозонган ва 2012 йил ноябридаги президентлик пойгасида ҳам шунга умид боғлаганлар.

ДЕМОГРАФИЯ

  • 64.8%ОҚ ТАНЛИЛАР
  • 19.0%ҚОРА ТАНЛИЛАР
  • 7.9%ИСПАНЗАБОНЛАР
  • 8.2%БОШҚАЛАР

ИҚТИСОДИЁТ

  • $60,539 йиллик ўртача даромад
  • 10.4% қашшоқлик даражаси
  • 5.9% ишсизлик даражаси

ОЛДИНГИ САЙЛОВЛАРДА ОРАДАГИ ФАРҚ ҚАНДАЙ БЎЛГАН?

  • 8.0%
    2000 РЕСПУБЛИКАЧИЛАР ҒАЛАБАСИ
  • 8.2%
    2004 РЕСПУБЛИКАЧИЛАР ҒАЛАБАСИ
  • 6.3%
    2008 ДЕМОКРАТЛАР ҒАЛАБАСИ

ВИСКОНСИН, 10 овоз

Штат герби, штат муҳри, байроғи ва ҳатто расмий гимнида ҳам бўрсиқ акс этган бўлиб, ижро этилиши сабабидан Висконсин Бўрсиқ штати деб аталади.

Висконсинда 1988 йилги президентлик сайловидан буён Демократларнинг қўли баланд келади. Лекин 2000 ва 2004 йиллардаги сайловларда Республикачилар кам фарқ билан ютқазган. Шунингдек, 2010 йилдаги губернаторлик ва Сенат ўрни учун курашда Республикачилар ғалаба қозонганлар. Шу боис ҳам бу штатдаги кураш енгил кечмайди.

Барак Обама 2008 йилда бу штатда қўлга киритган салмоқли ғалабасини сақлаб қолишга умид қилмоқда. Бунда штатдаги кучли касаба уюшмалари дастагига умид қилмоқда. Касаба уюшмалари штатнинг янги Республикачи губернатори Скотт Уолкерга мухолифат мавқеини эгаллаганлар, бунга янги губернаторнинг ишчиларнинг музокаралардаги ҳақ-ҳуқуқларини чеклашга қаратилган баҳсли ғояси сабаб бўлган. Бу ғоя оммавий норозиликларга ҳамда штат губернаторлиги учун янги сайловларни ўтказиш чақириқларига сабаб бўлди.

ДЕМОГРАФИЯ

  • 83.3%ОҚ ТАНЛИЛАР
  • 6.2%ҚОРА ТАНЛИЛАР
  • 5.9%ИСПАНЗАБОНЛАР
  • 4.6%БОШҚАЛАР

ИҚТИСОДИЁТ

  • $51,257 йиллик ўртача даромад
  • 11,5% қашшоқлик даражаси
  • 7.5% ишсизлик даражаси

ОЛДИНГИ САЙЛОВЛАРДА ОРАДАГИ ФАРҚ ҚАНДАЙ БЎЛГАН?

  • 0.2%
    2000 ДЕМОКРАТЛАР ҒАЛАБАСИ
  • 0.4%
    2004 ДЕМОКРАТЛАР ҒАЛАБАСИ
  • 13.9%
    2008 ДЕМОКРАТЛАР ҒАЛАБАСИ

* Небраска ва Мэн штатларидан ташқари. Мазкур штатларда овозлар конгресс вакиллари ва умумий овозлар пропорционал тарзда бўлингач, ҳисоблаб чиқилади

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.