BBC navigation

Аксилтеррор рейдида Франция полицияси бир кишини отиб ўлдирган

Сўнгги янгиланиш 6 октябр 2012 - 15:00 GMT

19 сентябр куни Париж четидаги Саллес бўлгасидаги кошер баққоллик дўконига кичик портловчи мослама отилган.

Франция полицияси мамлакат шарқидаги Страсбург шаҳрида ўтказган аксилтеррор рейдида бир инсонни отиб ўлдирган.

Хабарларга кўра, ушбу рейд сентябр ойида Париж четидаги бўлгада жойлашган кошер баққоллик дўконига кичик портловчи мослама отилгани юзасидан ўтказилаётган терговга боғлиқ бўлган.

Хабарларга кўра, ушбу тергов доирасида Франциянинг қатор шаҳарларида рейдлар ўтказилган.

Аксилтеррор қўшинлар Страсбургдан ташқари Париж, Ницца ва Канн шаҳарларида ҳам рейдлар ўтказишгани хабар қилинган.

Расман эълон қилинган баёнотга кўра, рейдлар натижасида етти киши ҳибсга олинган.

Франция ҳуқуқ-тартибот органлари ўзларининг диққат марказида салафийлик оқими тарафдорлари турганини айтишади.

Полиция расмийларига кўра, полиция махсус бўлинмаси ходимлари Страсбургдаги гумон қилинган шахс уйига яқинлашганларида уларга қарата ўт очилган.

Полиция вакили зирҳли кийимлари бўлгани учун полициячилар қаттиқ жароҳатланмаганини айтган.

Страсбургдаги кўп қаватли уйлардан бирида яшайдиган инсонларнинг айтишларича, бинонинг тўртинчи қаватида соқолли киши сўнгги бир неча ой давомида яшаган, у билан бирга яшаган аёл ҳижобли бўлган.

Айрим хабарларга кўра, полиция томонидан ярадор қилинган, кейинроқ олган жароҳатлари туфайли ҳаётдан кўз юмган шахс 33 ёшда бўлган.

Рейд сўнггида қуролли қаршилик кўрсатган шахснинг "аёл шериги" ҳибсга олингани хабар қилинган.

Франция полицияси Париждаги рейд чоғида ҳам "қуролланган ва хавфли " шахс қўлга олинганини айтган, бироқ ҳибс пайтида бу одамнинг қуролдан фойдаланмагани хабар қилинган.

Париж четидаги Саллес бўлгасида жойлашган яҳудийларнинг кошер баққоллик дўконига 19 сентябр куни кичик портловчи модда отилган.

Бу ҳодиса маҳаллий яҳудийлар жамоасини ғазаблантирган.

Терговчилар ушбу ҳодисанинг "Мусулмонлар бегуноҳлиги" видеосига қарши мусулмон дунёсида келиб чиққан ғазабно норозилик чиқишлари ва Франция ҳажвий ҳафталигининг Муҳаммад Пайғамбар(САВ) мазах қилинган суратни қайта кўчириб босилиши билан боғлиқ экани фаразларни рад этганлар.

Саллесдаги портлашда бир киши кичик жароҳат олган.


Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Фикр ва мулоҳазаларни Би-би-сининг таҳририй мезонлари билан кўриб чиққандан кейин эълон қилишимиз мумкин.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.