BBC navigation

Филиппинда исломий гуруҳ билан тинчлик битими бўйича келишилди

Сўнгги янгиланиш 7 октябр 2012 - 08:52 GMT

Қарама-қаршиликларда 120 мингдан ошиқ инсон нобуд бўлган ва мамлакат иқтисоди жиддий зиён кўрганди

Филиппин ҳукумати мамлакатдаги энг йирик исломий исёнкорлар гуруҳи билан тинчлик битими юзасидан келишган.

Мазкур битим ҳукумат ва Моро Исломий Озодлик Жабҳаси ўртасида 40 йилдан ортиқроқ вақтдан бери давом этиб келган ихтилофларга чек қўяди.

Қарама-қаршиликларда 120 мингдан ошиқ инсон нобуд бўлган ва мамлакат иқтисоди жиддий зиён кўрган.

Тинчлик битими бўйича янгиликни Филиппин Президенти Бениньо Акино маълум қилган.

Битимга мувофиқ аксар мусулмонлар яшовчи мамлакат жанубида Бангсаморо номли ярим мухтор минтақа барпо этилиши мумкин.

Исёнкорлар гуруҳи воизи Моро Исломий Озодлик Жабҳаси ҳам тинчлик келишувидан тўла қониқиш ҳосил қилганини билдирган.

Тинчлик шартномаси келаси ҳафта расмийлаштирилиб, омма овозини олганидан сўнг 2016 йилгача амалга тадбиқ этилиши айтилади.

Йўл харитаси

Британия Ташқи ишлар вазири Увиллиям Хег Филиппин ҳукумати ва исломий гуруҳ ўртасидаги келишувни олқишлаган.

Унга кўра, тинчлик келишувининг амалга тадбиқ этилиши нафақат Минданао ороли балки бутунбошли Филиппинда осойишталик, хавфсизлик ва тараққиёт олиб келади.

Филиппин жануби мамлакатнинг энг унумдор ва табиий заҳираларга бой қисмини қамраб олган.

Аммо, барқарорлик йўқлиги боис минтақа тараққиёти оқсаб қолганди. У ерда коммунистлар, қавм тўдалари ва мусулмон бўлгинчилардан иборат қуролли гуруҳлар ўта фаол.

Моро Исломий Озодлик Жабҳаси айни мана шу гуруҳларнинг энг йириги, аммо ягона исломий гуруҳ эмас.

Филиппинда асосан рим католиклари истиқомат қилишади. Бироқ, мамлакат бир неча миллионлик мусулмон аҳолига ҳам эга. Улар асосан Минданао оролида истиқомат қилишади.

Мусулмон исёнчилари 1970 йиллар бошларидан бери мустақиллик ва ё мухтор ҳокимият учун курашиб келишади.

Моро Исломий Озодлик Жабҳаси аслида бўлгинчи Исломий давлат истаган, бироқ зўравонликлар бўлиб-бўлиб турган 15 йиллик музокаралар ортидан ярим мухтор мусулмон минтақа учун рози бўлган.

Ҳукумат ва исёнкор гуруҳ ўртасидаги келишув йўл харитаси ва ё тинчлик битими учун дастуруламал сифатида таърифланмоқда.

Худди шунга ўхшаш келишув бундан олдин муваффақиятсиз якун топган, бироқ сўнггиси Филиппин жанубида сиёсий ва иқтисодий тикланишларга умид уйғотмоқда.

----------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Фикр ва мулоҳазаларни Би-би-сининг таҳририй мезонлари билан кўриб чиққандан кейин эълон қилишимиз мумкин.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.