BBC navigation

2014 йилдан сўнг Афғонистон ҳукумати 'қулаши мумкин'

Сўнгги янгиланиш 8 октябр 2012 - 08:23 GMT

Афғонистон бўйича янги ҳисоботда агар ҳозир зарурий чоралар кўрилмаса, 2014 йил НАТО қўшинлари чиқиб кетиши ҳукуматнинг қулаши ва ҳатто фуқаролар урушига етаклаши мумкинлиги башорат қилинади.

Халқаро Инқироз Гуруҳига кўра, Афғон полицияси ва армияси хавфсизликни таъминлашга тайёр эмас.

Ҳисоботда ҳукумат икки йилдан сўнг ўтказилиши кутилаётган сайловларни шаффоф ўтиши учун лозим ҳозирликларни олиши кераклиги, аксинча, жараён қаллобликлардан ҳоли бўлмаслиги қўшимча қилинади.

Афғон ҳукумати мазкур башоратларни "бемаъни ва сафсата" деб таърифлаган.

"Бизнинг давлатимиз 2002 йилда бунёд этилгани йўқ. 5,000 йиллик тарихимиз бор. Ўтмишда биз йирик қудратларга қарши курашганмиз. Бизнинг полиция ва армиямиз мамлакатимиз тупроғи ҳамда мустақиллигини ҳимоя қилишга ҳозир", дейилади Афғонистон ҳукумати чиқарган баёнотда.

Ҳукумат воизининг қўшимча қилишича, агар халқаро ҳамжамият келажакда дастаклар борасидаги ваъдаларини бажарса, 2014 йил НАТОнинг чиқиб кетиши у қадар катта фарқ ясамайди.

'Вақт оз қолмоқда'

Бироқ, қароргоҳи Брюсселда жойлашган гуруҳ ўз ҳисоботида Афғонистондаги Ғарб қўллаб-қувватловига эга ҳукумат 2014 йилдан кейин ҳалокатли сиёсий инқироз томон кетаётган бўлиши мумкинлиги таъкидланади.

"Давлат жарликка қуламаслиги олди олиниши учун ўтиш даври барқарор кечишига ҳозирдан тайёргарлик кўрилиши керак. Вақт оз қолмоқда", дейилади ҳисоботда.

Худди ўша йили Афғонистонда сайловлар ўтиши режаланган ва ҳисобот келаси сиёсий жараён ҳам аввалгиси каби сохтагарчиликлар билан ўтиши эҳтимоли ҳақида гапиради.

"Мавжуд шароитлар остида 2014 йилги сайловларда кенг кўламли қаллобликлар кузатилишига қарийб шубҳа йўқ", дея огоҳлантирилади Халқаро Инқироз Гуруҳи ҳисоботида.

Унда хавфсизлик вазияти ёмонлашишда давом этаётган жанубу шарқда сохтагарчиликлар бўлишига кафолат бериш мумкин.

Шунингдек, ҳисоботда бу гал президентлик учун беллашиши мумкин бўлмаган Афғонистон Президенти Ҳомид Карзай яна асосий номзод бўлишга уриниб кўриши мумкин.

Ҳукумат чиқарган баёнотда эса, келажак сайловлар "хориж аралашувисиз эркин ва адолатли" ўтиши айтилади.

Халқаро Инқироз Гуруҳининг хулоса қилишича, мавжуд муаммолар ечими томон ҳаракат қилмаслик алал-оқибат ҳукуматнинг қулашига етаклаши мумкин.

------------------------------------------------------------------

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Фикр ва мулоҳазаларни Би-би-сининг таҳририй мезонлари билан кўриб чиққандан кейин эълон қилишимиз мумкин.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.