BBC navigation

АҚШ: Сувараклар ейиш бўйича танлов ғолиби ўлиб қолди

Сўнгги янгиланиш 9 октябр 2012 - 12:57 GMT

Сувараклар таом сифатида истеъмол қилинганда, инсон саломатлигига зиён етказмаслиги маълум факт, аммо...

Америкадан олинган хабарлардан аён бўлишича, ғолиб ўнлаб суварак ва чувалчангларни егандан сўнг ўзини ёмон ҳис қилган ва танлов кечган ҳайвонот дўконининг ўзида жон таслим қилган.

32 ёшли Эдуард Арчболднинг умрига зомин бўлган ҳодиса Флорида штатининг Дирфилд Бич шаҳрида юз берган.

Қанча кўп қурт-қумурсқа ейишга оид танловда ўттизга яқин киши иштирок этган.

Ғолибнинг нега ўлиб қолгани сабаблари маълум эмас - масъуллар жорий пайтда суд-экспертиза хулосаларини кутишмоқда.

Маҳаллий полиция идорасининг билдиришича, қолган танлов иштирокчиларидан ҳеч бирига ҳеч нарса қилмаган.

Дўкон соҳибининг айтишича, Эдуард Арчболд "жуда илтифотли одам" бўлган: "Афтидан, у танловда ўзини кўрсатиб қўймоқчи бўлган".

Дўкон соҳиби танлов арафасида Эдуард соппа-соғ кўринганини ҳам қўшимча қилган.

Унинг ҳимоячисига кўра, барча иштирокчилар танловда ўз хоҳишлари билан иштирок этишган.

"Беллашувдан олдин улар "бу каби ноёб ва ғайриодатий" тадбирда ўз хоҳишлари билан иштирок этаётганликларига оид ҳужжатга ўз имзоларини чекиб беришган".

Танлов ғолибига эса, энг олий мукофот сифатида йирик бўғма илон - питон ҳадя этиш режаланаётган бўлган.


Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.
Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.
Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.