BBC navigation

'Дастан' ширкатининг қуроллари қандай қилиб Сурия исёнчилари қўлига тушиб қолди?

Сўнгги янгиланиш 9 октябр 2012 - 14:04 GMT

Украина Ташқи ишлар вазирлиги Сурияга ҳеч қанақа қурол-яроғ етказиб бермаётгани ҳақида баёнот эълон қилган.

Бундан олдин Би-би-си мухбири Ҳалаб шаҳридаги масжидда Украинада Саудия Арабистонига йўлланган қуроллар сақланаётганини кўрган.

"Украина Сурияга бундай маҳсулот етказиб бермаган ва етказиб бермаяпти", деб айтган Украина Ташқи ишлар вазирлиги мулозими Александр Дикусаров.

Би-би-си мухбири Ҳалаб(Алеппо)даги масжидда учта кичик қурол-яроғ яшигини кўрган, унинг ичида нималар борлигини кўришга Суриядаги Башар ал-Ассад ҳукуматига қарши жанг қилаётган исёнчилар рухсат бермаганлар.

Яшиклар устида ушбу юк Украинадан Саудия Арабистонига 2010 йилда юборилгани ҳақидаги ёзувлар бўлган.

Украина Ташқи ишлар вазирлигига кўра, 2010 йилда Саудия Арабистони билан Украина ўртасида қурол-яроғ етказиб бериш бўйича битим имзоланган, бу битим "халқаро талабларга" тўла жавоб беради.

Ҳозирча Саудия Арабистони бу борада бирор шарҳ бермаган.

Яшиклардаги ёзувларга кўра, бу яшиклар Украинанинг "Дастан" деб номланган ширкатидан юборилган.

"Дастан" деб номланган ширкат денгиз қуроллари ва ракета комплекслари ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Ширкат вакиллари Би-би-си билан суҳбатда Суриядаги исёнчилар қўлига тушиб қолган қурол-яроғ борасида шарх беришдан бош тортганлар, "Дастан" билан Саудия Арабистони ўртасида мулоқот йўқлигини айтганлар

Яшикларда "ЛП" ёзувини кўриш мумкин.

Уларнинг ичидаги Луганск Патрон заводи маҳсулотлари бўлиши мумкин.

Луганск Патрон заводи 1895 йилда ташкил этилган, бу завод ҳали Шўролар замониданоқ ўқотар қуроллар учун яроғ ишлаб чиқарадиган корхона ҳисобланади.

Би-би-си мухбирларига кўра, Суриядаги исёнчилар орасидаги манбалар Саудия Арабистони ва Қатардан қурол-яроғ олаётганларини яшираётганлари йўқ.

New York Times рўзномаси бу икки мамлакат суриялик жангариларни кичик қурол-яроғ билан таъминлаётгани ҳақида хабар қилган, лекин улар ҳозирча оғир қуроллар беришдан тийилиб турганини айтган.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Фикр ва мулоҳазаларни Би-би-сининг таҳририй мезонлари билан кўриб чиққандан кейин эълон қилишимиз мумкин.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.