BBC navigation

Toyota 7 миллиондан ортиқ автомобилини қайтариб олади

Сўнгги янгиланиш 10 октябр 2012 - 07:43 GMT

Ширкат Yaris, Corolla ва Camry моделли автомобилларини бозордан қайтариб олмоқда

Toyota дунё бозорларидан ўзи ишлаб чиқарган 7 миллиондан зиёд автомобилларини қайтариб олишга қарор қилган.

Ширкат Yaris, Corolla ва Camry моделли автомобилларини бозордан қайтариб олмоқда.

Автомобил ишлаб чиқарувчи гигантнинг мазкур қарорни олишига машиналар ён деразаларини очиб-ёпувчи мурувватларда нуқсонларнинг топилгани сабаб бўлган.

Япон машинасозлик ширкатининг айтишича, Оврўподан 1,39 миллион, Қўшма Штатлардан 2,47 миллион ва Хитойдан 1,4 миллион машина қайтарилади.

Toyota нуқсонли деразалар туфайли автоҳалокатлар ё-да талафотлар қайд этилмаганини айтган.

Ширкат шунингдек Япония бозорининг ўзидан 459 минг автомобилларини қайтариб олмоқда.

1996 йилда Ford aвтомобилсозлик ширкати 8 миллион автомобилларини жаҳон бозоридан қайтариб олганди.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.
Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.