BBC navigation

Покистонда юз берган портлаш 15 кишининг умрига зомин бўлди

Сўнгги янгиланиш 13 октябр 2012 - 12:35 GMT

Покистон шимоли-ғарбида одамлар билан гавжум бозорда машинада ўрнатилган бомба портлатиши оқибатида камида 15 киши нобуд бўлган.

Пешовар жанубидаги Хайбар қавм ҳудудидга яқин Дара Адам Хел шаҳарчасида юз берган портлашда яна ўнлаб одамлар яраланган.

Маҳаллий шифохоналар тўлиб кетгани боис айрим яраланганлар бошқа туманларга олиб кетилган.

Баъзилар шимол томон автомобилда бир ярим соатлик йўлда жойлашган Пешоварга жўнатилган.

Расмийлар нишон Толибонга қарши кураш учун ташкил қилинган ҳукуматпараст ярим ҳарбийлар бўлганини айтишади.

"Қавмий ярим ҳарбийлар фаолиятини тиклаш Покистон ҳукуматининг хавфсизлик кучлари ортида маҳаллий жамоларни тўплаш ва Толибонни ўртадан кетказишга қаратилган стратегияси муҳим қисмидир", дейди Би-би-сининг Жанубий Осиё бўйича муҳаррири Шоҳзеб Жиллани.

Дара Адам Хелдаги ҳукуматпараст ярим ҳарбийлар "Аман Лашкар" ёки тинчлик қўмитаси деб аталади.

Улар Толибоннинг Мўмин Хон Африди бошчилигидаги маҳаллий тўдасига қарши кураш олиб боради.

Ҳозир Афридининг ўзи Вазиристоннинг озод қавмлар яшовчи ҳудудларида яширинган.

Унинг қўли остидаги толиблар одам ўғирлаш, бомба ҳужумлари уюштириш, шу билан бирга, шиа мусулмонларига қарши ҳужумларга етакчилик қилиш билан танилган.

Улар Хайбар ва Ўракзай қавм ҳудудларида Покистон хавфсизлик кучларига қарши ҳужумлар уюштиришган.

2009 йил полшалик 42 ёшли геолог Петр Станчакни бошини танасидан жудо қилиш ортида ҳам айни мана шу гуруҳ тургани айтилади.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.
Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.