BBC navigation

Ливан Байрутдаги портлашларда Дамашқни айбламоқда

Сўнгги янгиланиш 20 октябр 2012 - 09:44 GMT

Ливандаги вазият қўшни Суриядаги можаролар туфайли нотинчлигича қолмоқда.

Жума куни Байрутда содир этилган портлаш Ливан Разведкаси раҳбари Вассам Ҳассам дохил саккиз кишининг умрига зомин бўлган.

Ливан ахборот агентлигининг хабар беришича, автомобилга ўрнатилган портловчи мослама портлашидан 78 киши жароҳат олган.

Ҳодиса пойтахтнинг насронийлар яшайдиган Ашрафий туманида юз берган.

Гувоҳларнинг айтишича портлаш бир неча километр масофадан эшитилган.

Портлаш учун масъулиятни ҳозирча ҳеч бир жангари гуруҳ ўзига олмаган.

Башар ал-Ассад тузумига қарши ливанлик сиёсатчилар портлаш орқасида шахсан Сурия Президентининг ўзи турганини айтишган.

Айни пайтда БМТ ва Сурия дохил қатор давлатлар ҳужумни қоралаб чиқишган.

Хабарларга кўра, ҳужумдан мақсад Ливан разведкаси раҳбарларидан бўлган Вассам Ҳассан нишонга олинган ва ўлдирилган.

Жаноб Ҳассан бундан олдин портлашни уюштираётган гуруҳ режасини барбод қилишда қатнашган. Бунинг натижасида Сурия ҳукуматига ёрдам беришда гумон қилинган бир қанча ливанлик сиёсатчилар ҳибсга олинган эди.

Ливандаги вазият қўшни Суриядаги можаролар туфайли нотинчлигича қолмоқда.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.
Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.