BBC navigation

Ливан: генерал Виссам Ҳасан дафн этилган

Сўнгги янгиланиш 21 октябр 2012 - 10:25 GMT

Генералнинг дафн маросими аксилсурия намойишига айланиши мумкин


Ливан мухолифати раҳбарлари мамлакат фуқароларини жума куни ўлдирилган жосуслик хизмати раҳбари генерал Виссам Ҳасаннинг дафн маросимига йиғилишга чақиришган.

Дафн маросимига минглаб одамлар йиғилгани сабабли пойтахт Байрутда хафсизлик чоралари кучайтирилган.

Би-би-си мухбирига кўра, мотам маросими аксилсурия намойишларига айланиб кетиш эҳтимоли бор.

Ливан собиқ вазири Саъд Ҳаририй Байрутнинг насронийлар яшайдиган туманида содир этилган портлашда шахсан Сурия Президенти Башар ал-Ассадни айблаган.

Портлаш натижасида саккиз киши ҳалок бўлган ва ўнлаб кишилар яраланган эди.

Ашрафия мавзеъсидаги портлашдан кейин Байрутда, Сидон ва Триполи, ҳамда Бекаа водийсида Президент Ассад ва унинг ливанлик тарафдорларига қарши намойишлар бўлиб ўтгани хабар қилинган.

47 ёшда бўлган Виссам Ҳасан Ливан ички хавфсизлик хизматини бошқариб келган.

Генерал Ҳасаннинг дафн маросими Байрутнинг Шаҳидлар майдонида бўлиб ўтиши мўлжалланган.

Виссам Ҳасан 2005 йилда Байрут портлашларида ҳалок бўлган Ливан собиқ бош вазири Рафиқ Ҳаририй билан бир қаторга дафн этилади.

Виссам Ҳасан Рафиқ Ҳаририйнинг ўлдирилишига боғлиқ текширишларга бошчилик қилган ва бу қотиллик бошида расмий Дамашқ тургани ҳақида хулоса қилган эди.

Саъд Ҳаририй генералнинг кўмиш маросимига Виссам Ҳасан "Башар ал-Ассад таъсиридан ҳимоя қилган бутун Ливан аҳли" келиши керак, деган.

Ўлимидан олдин генерал Ҳасан Сурия ҳукумати билан Ливанда портлашларни режалаштирган Ливан парламентининг бир нечта аъзоларини ҳибсга олинишига сабаб бўлган эди.

Ливан Бош вазири Нажиб Микати жаноб Ҳасаннинг ўлими шу ҳодиса билан боғлиқ бўлишини айтган.

Мухолифат вакиллари Бош вазир Нажиб Мукатининг истеъфосини талаб қилишган.

Жаноб Мукати эса мамлакат манфаатлари учун ўз вазифасида қолишини билдиради.

Шанба куни Ливанда ҳалок бўлганлар хотираси учун мотам куни деб эълон қилинган.

Дамашқнинг дўст ва душманлари

Мухбирларнинг айтишича, Сурияда кетаётган фуқаролар уруши қўшни Ливандаги вазиятни ҳам анча танг ҳолатга қўйган.

Ливандаги насронийлар жамияти Сурияни узоқ вақтдан бери ўзининг душмани сифатида кўради.

Бундан ташқари Ливаннинг сунний мусулмонлари мамлакатдаги суриялик исёнчиларни қувватлаши маълум.

Президент Башар ал-Ассад ҳукумати билан яқин алоқада бўлган "Ҳезболлоҳ" шиа гуруҳи эса Ливаннинг жанубини деярли назорат қилиб келади.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.
Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.