BBC navigation

CPJ Туркияни матбуот эркинлигини бўғишда айблади

Сўнгги янгиланиш 22 октябр 2012 - 08:29 GMT

Журналистларни Ҳимоя Қилиш ташкилоти - CPJга кўра, Туркия ўз журналистларини ҳибс қилиш бўйича дунёдаги етакчи мамлакатлардан бўлиб қолмоқда.

Қароргоҳи Ню Йоркда жойлашган ташкилот чиқарган янги ҳисоботга кўра, мамлакатда 76 нафар матбуот ходими ҳибсга олгани ҳужжатлаштирилган.

Туркия бу билан айни масалада Эрон, Эритрея ва Хитойдан олдинги ўринга ўтиб олган.

Журналистларни Ҳимоя Қилиш ташкилоти Туркияни журналистлар ҳуқуқларини поймол қилиш, матбуот эркинлигини бўғишда айблайди.

Матбуот ташкилотининг айтишича, ҳибсга ташланган журналистлар аксари Туркиянинг курд миллатига мансуб фуқароларидир.

Уларга курд исёнкор гуруҳи - ПККга ёрдамлашиш айбловлари қўйилган.

Журналистларни Ҳимоя Қилиш ташкилоти Туркия ҳукумати ахборот йиғиш билан боғлиқ амалларни террорчилик билан чалкаштираётганликда айблайди.

Расмий Анқара эса, CPJ ҳужжатлаштирган маълумотлар бўрттирилгани ва ҳақиқатга мос келмаслиги айтган.

Ҳукумат қамоққа ташланган журналистларнинг аксарияти мамлакат хавфсизлиги билан боғлиқ жиноятларда айблангани, улар қўл урган амаллар журналистлик фаолиятларига ҳеч бир алоқаси йўқлигини таъкидлайди.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.
Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.