BBC navigation

Афғонистон ёшлари интернетга кўпроқ қизиқишмоқда

Сўнгги янгиланиш 24 октябр 2012 - 11:26 GMT

Афғонистоннинг 28 миллион аҳолисидан атиги бир миллиони интернетдан фойдаланиш имконига эга.

Кобуллик олий ўқув юрти талабаси Муҳаммад Хорун Афзалий аксар ривожланаётган мамлакатлардаги ёшлардан унчалик фарқ қилмайди.

У бўш вақтини Facebook ва Skype орқали хорижлик қариндошлари билан суҳбатлашиб ўтказади.

Аммо нотинч Афғонистонда интернет, ривожланган давлатлардан фарқли, анчайин қиммат хизмат турларидан ҳисобланади.

Ўн йил олдин Афғонистонда интернет деярли йўқ эди. Мамлакат алоқа тармоғи деярли ишламасди.

Ўттиз йиллик ички урушлар ушбу тизимни вайронага айлантирганди.

Маҳаллий аҳолига кўра, Толибон режими пайтида Кобулда хорижга телефон қилиш учун саноқли телефон нуқталари бор эди, дейишади.

Одамлар телефондан фойдаланиш учун соатлаб навбатда туришган.

Баъзи афғонистонликлар хорижга сим қоқиш учун ҳаттоки қўшни Покистонга боришган.

Аммо Толибон ағдарилганидан буён вазият тубдан ўзгарди.

"Биз учун катта ўзгаришлар келди. Ўн йил олдин хориждаги қариндошларимиз билан гаплашиш қанчалар қийин бўлганини ҳалиям яхши эслайман. Ҳозир эса биз осонлик билан Афғонистон ичкарисида ва ташқарисида истаган одамимиз билан суҳбат қура оламиз", - дейди Муҳаммад Хорун Афзалий.

Афғонистон тахминан 65 фоиз аҳолисининг ёши 25 дан паст экан, интернет ва алоқа хизматларини кўрсатувчи провайдерлар бу хизматлар учун талаб давомли ошиб боришига умид қилишади.

Афғонистоннинг 28 миллион аҳолисидан фақат бир миллиони интернетдан фойдаланиш имконига эга. Компютерларнинг йўқлиги, чироқларнинг давомли ўчиб туриши ва оғир иқтисодий шароит ушбу соҳанинг тез суръатларда ривожланишига тўсқинлик қилмоқда.

Аммо телекомуникация соҳасига етарлича сармоя ётқизилмаганлигига энг асосий сабаб - хавфсизликнинг таъминланмаганидир.

Ўтган йили телефон ширкатлари тунлари хизмат кўрсатишни тўхтатишдан бош тортишар экан, Толибон бир қатор телефон ширкатларига тегишли алоқа тармоқларини бузиб ташлади.

Брюсселда жойлашган Халқаро Инқироз Гуруҳи зарурий чоралар кўрилмаса, 2014 йилда НАТО кучлари чиқиб кетгач, ҳукумат парчаланиб кетиши, мамлакатга сармоя кирмаслиги ва ҳатто фуқаролар уруши бошланиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

Гуруҳга кўра, Афғонистон полицияси ва қуролли кучлари вазиятни назорат остида ушлаб туришга қодир эмас.

Аммо Халқаро Инқироз Гуруҳи ҳисоботини инкор этган Афғонистон ҳукумати унда маҳаллий ва хорижий сармоядорларни ҳимоя қилиш учун етарли куч борлигини таъкидлайди.

Афғонистон келажаги нима бўлиши номаълум. Аммо нима бўлганида ҳам, интернет хизматининг ривожланиб бораётганини айни пайтда мамлакат ютуқларидан бири деб айтиш мумкин.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.
Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.