BBC navigation

Сурияда Қурбон ҳайити муносабати билан отешкесим эълон қилинган

Сўнгги янгиланиш 24 октябр 2012 - 13:19 GMT

Жаноб Брахимийга кўра, Сурия ҳукумати уруш ҳаракатларини тўхтатишдан манфаатдор

БМТ ва Араб Лигаси махсус вакили Лаҳдар Браҳимийнинг Мусулмонларнинг Ийд ал-Адҳа (Қурбон ҳайити) кунларида ярашувга амал қилиш таклифига жавобан Сурия ҳукумати оташкесим эълон қилган.

Сурия Давлат телевидениеси хабар беришича, оташкесимга душанба кунгача амал қилинади.

Шу билан бирга, ҳарбийлар исёнчилар ҳужум қилган тақдирда жавоб қайтариш ҳуқуқини сақлаб қолади.

Олдинроқ, мамлакат ташқи ишлар вазирлиги муқаддас Ҳайит кунлари урушни тўхтатиб туриш таклифи армия ва қуролли кучлар раҳбарияти томонидан ўрганилаётгани айтилган эди.

Сурия ҳукумати ушбу масала борасида охирги қарорини пайшанба куни беришини билдирган.

Қоҳирадаги матбуот анжуманида гапирган БМТнинг Сурия бўйича махсус вакили Лаҳдар Браҳимий Президент Башар ал-Ассад мусулмонлар байрами кунлари уруш ҳаракатларини тўхтатиб туришга рози бўлганини айтган.

Браҳимийга кўра, аксарият мухолиф гуруҳлар ҳам ҳукумат ўт очишни тўхтатар экан, улар ярашувга тайёр эканликларини маълум қилишган.

Лаҳдар Браҳимий " Агар бу ташаббусимиз амал қилса, ўт очишни бутунлай тўхтатиш чораларини кўришимиз осонлашади", - дейди.

Жаноб Браҳимийнинг охирги икки ҳафтада Яқин Шарққа қилган сафаридан асосий мақсад ҳам Сурия ҳукумати ва мухолифатини уруш ҳаракатларини тўхтатиш ва томонлар билан "вазиятни сиёсий жиҳатдан яхшилаш" чораларини кўриш ҳисобланади.

Чоршанба куни Араб Лигаси раҳбари Набил ал-Арабий ҳам журналистларга " Сурия ҳукумати Ҳайит кунлари ўт очишни тўхтатишга рози , - деб айтган.

Айни пайтда Суриядаги Ал-Нусра исёнчи гуруҳига кўра, бир неча бомба ҳужумларини содир этишган.

Пайшанба куни Дамашқдаги мухолифат фаолларидан Моаз ал-Шамий Рейтер агентлигига "Ҳеч ким бу бўладиган ярашувни жиддий қабул қилмайди. Қандай қилиб танклар ҳужуми давом этаётган, ҳар юз метрда йўллар ёпилган ва оддий фуқаролар яшаётган жойда оғир артиллерия қуроллари турганида ярашувга ишониш мумкин?",- деб айтган.

Ўз навбатида Россия БМТдаги доимий вакили Виталий Чуркин Башар ал-Ассад ҳукумати Россия расмийларига БМТ ва Араб Лигаси махсус элчиси Лаҳдар Браҳимий илгари сурган ярашув таклифини қабул қилганини маълум қилади. Жаноб Чуркинга кўра, "Жаҳон ҳамжамиятининг диққати Сурияга қаратилган экан, келишув шартларини ким бузса, унга бир томонлама эмас, ҳаққоний ўз баҳосини бериш керак".

БМТ халқаро трибуналининг собиқ прокурори Карл де Понте пайшанба куни БМТнинг Суриядаги ҳарбий жиноятларни текшириш комиссияси таркибига киришга рози бўлган. Унинг сўзларига кўра, Сурияда инсониятга қарши ва ҳарбий жиноятлар содир этилмоқда.

БМТ вакилининг Сурияда ўт очиш вақтинчалик тўхтатилиши ҳақидаги хабари бир қанча саволларни ўртага қўяди.

Ҳужумлар давом этаётгани ҳақидаги хабарларга қарамасдан, жаноб Браҳимий Башар ал-Ассад ҳукумати уруш ҳаракатларини тўхтатишдан манфаатдор эканлиги, бироқ кўп сонли жангари гуруҳларнинг бу борада якдил розиликларини олиш осон бўлмаслигини билдирган.

"Сурия Озодлик Армияси" бошлиғи генерал Мустафо ал-Шайхнинг айтишича, ўт очишни хоҳлаган пайтда тўхтатиш мумкин, бироқ ҳукумат бу борада кўп марта алдагани ишончни туғдирмайди".

Бундан олдин, апрел ойида БМТнинг Сурия бўйича собиқ вакили Кофи Аннан воситачилигида томонларнинг ярашувига эришилган, бироқ бир неча кундан кейин бу режа иккала томон можаролари туфайли яна барбод бўлган эди.

Инсон ҳақлари фаолларининг ҳисоботига қараганда, Сурияда 2011 йил мартда Башар ал-Ассад тузумига қарши қўзғолонлар бошланганидан буён 30 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.
Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.