BBC navigation

АҚШнинг Ливиядаги элчихонасига ҳужум қилган шахс ўлдирилган

Сўнгги янгиланиш 25 октябр 2012 - 09:51 GMT

Миср полициясига кўра, ўлдирилган шахс Синай ярим оролидаги исломий жангарилар томонига ўтмоқчи бўлган

Миср расмийлари Қоҳирада Американинг Бенғозидаги элчихонасига ҳужум қилишда гумон этилган шахс қўлга олиш пайти ўлдирилганини маълум қилишган.

Сентябр ойида АҚШнинг Ливиядаги элчихонасига ҳужум оқибатида Америка элчиси Кристофер Стивенс дохил тўрт киши ўлдирилган эди.

Хабарларга кўра, элчини ўлдирганликда гумон қилинган шахс Синай ярим оролидаги исломий жангарилар томонига ўтиш ниятида бўлган.

Миср расмийлари ўлдирилган кишининг исми Хазим эканини айтишган.

Пайшанба куни эрта тонгда полиция ва хавфсизлик ходимлари Ҳазем яшаган Мадинат Наср кўчасидаги уйни ўраб олишади.

Хазем уларга қарата бомба отгани, бироқ портловчи модда унинг уйига қайтиб тушиб портлагани айтилган.

Шундан сўнг томонлар ўртасида отишма бошланиб, ёнғин келиб чиққан.

Хавфсизлик ходимлари Хаземнинг уйига кирганларида у ерда ёниб кетган жасад ва портловчи моддани кўришган.

Шу йилнинг сентябр ойида Америкада ишланиб, Муҳаммад пайғамбар ҳажв қилинган "Мусулмонлар гуноҳсизлиги" филми интернетда пайдо бўлганидан сўнг қатор мусулмон давлатларида аксиламерика намойишлари бошланган, жумладан Ливияда ушбу намойишлар оқибатида Америка элчиси ва уч киши ўлдирилган эди.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.
Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.