BBC navigation

Хитойда Конституция ўзгариши кутилмоқда

Сўнгги янгиланиш 26 октябр 2012 - 11:28 GMT

Хитой қонунчилигидаги ўзгаришлар демократик ислоҳотларга олиб келиши мумкин

Хитойда 8 ноябрда очилиши кутилаётган Коммунистик партиянинг XVIII съездида мамлакат Конституцияси ва партия раҳбарлари ҳам ҳам ўзгариши айтилмоқда.

Хабарларга кўра, Хитой раҳбари Ху Цзинтаонинг ўрнини олдинги съездда сиёсий бюронинг доимий аъзоси қилиб сайланган Си Цзинпин эгаллайди.

Янги раҳбарлар мамлакатни кейинги 10 йил давомида бошқаради.

Бо Силайга нисбатан жиноий иш

Бир йил олдин мамлакатнинг энг юқори лавозимига дунёдаги йирик мегаполис Чунциннинг бошлиғи Би Силай ҳам жиддий номзод сифатида кўрилиб, Хитой давлатини 2022 йилгача бошқариши башорат қилинган эди.

Бироқ 2012 йил март ойида давлат тўнтаришини тайёрлашда айбланган Бо Силай истеъфоси берилиб, апрел ойида сиёсий бюро ва партия аъзолигидан чиқарилади.

26 октябрда Бо Силайнинг депутутлик мандати ҳам бекор қилингани эълон қилинди.

Олдин хабар қилинганидек, Бо Силай хизмат вазифасини суистеъмол қилиб, ўзи ва оила аъзолари орқали пора олганлик ва хизмат вазифасидан шахсий манфаатлари учун фойдаланиб келгани айтилган.

Август ойида Бо Силайнинг хотини Гу Кайлай британиялик бизнесмен Нил Хейвудни ўлдирганликда айбланиб, икки йиллик танаффус билан ўлим жазосига ҳукм қилинади.

Депутатлик мандатидан ажралган Бо Силай ўз навбатида жиноий ишга тортилмаслик имтиёзидан ҳам маҳрум бўлган. Жаноб Силайга нисбатан жиноий иш ҳуқуқни ҳимоя қилиш идораларига топширилган. Сиёсатчи устидан маҳкама жараёни Хитой Компартияси съездидан олдин ўтиши кутилмоқда.

Хитойда кутилаётган сиёсий ислоҳотлардан бири сиёсий бюро аъзолари томонидан Конституциядан Хитой коммунизми назариясининг асосчиси Мао Цээдуннинг ғояларини чиқаришдир.
Бу масала съездда муҳокамага қўйилиши айтилади.

Таҳлилчиларнинг фикрича, Мао Цээдуннинг ғояларини Конституциядан чиқариш мамлакатда демократик ислоҳотлар ўтказишни англатади.

Бу қадам иқтисодда давлатнинг таъсирини камайтириб, Хитойни инқироздан асраб қолиши мумкин. Жаҳоннинг йирик банклари кейинги ўн йиллик Хитой учун жуда муҳим бўлиши, иқтисодий салоҳияти жиҳатидан АҚШдан ўзиб, дунё иқтисодининг етакчисига айланиши мумкинлигини башорат қилишади.

Хитойни XXI асрда йирик давлат мақомига аксарияти Ғарбда таълим олган "бешинчи авлод" вакиллари олиб бориши айтилмоқда.

Бош вазирнинг бойликлари

Айни пайтда Американинг "New York Times" рўзномаси Хитой Бош вазири Вэн Жибаога тегишли бойлик миқдори 2,7 миллиардни ташкил қилиши айтилган мақолани чоп этади.

Рўзнома турли ҳуқуқий ҳужжатлар текширилиши натижасида бош вазир ва унинг оила аъзолари ҳисобида катта миқдорда шубҳали маблағ борлиги аниқланганини ёзади.

Шу билан бирга барча исмлар турли ҳамкорлик шартномалари орқасига усталик билан яширилгани ва бош вазирнинг қариндошларининг бизнесига алоқасини кўрсатадиган далиллар йўқлиги айтилади.

Рўзномадаги мақоладан сўнг "New York Times"нинг интернет сайтига Хитойда тўсиқ қўйилган.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.
Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.