BBC navigation

Дамашқда яна тўқнашувлар содир бўлган

Сўнгги янгиланиш 27 октябр 2012 - 08:48 GMT

Ярашувга қарамасдан, Дамашқда зўравонликлар давом этган

Ийд ал-Адҳа(Қурбон Ҳайити) кунлари Сурияда оташкесим эълон қилинганига қарамасдан, жума куни Дамашқ жанубидаги Даф ал-Шук туманида автомашина портлатилиши натижасида беш киши ҳалок бўлган, камида 30 киши яраланган.

Портлаш жойи ўйин майдончаси яқинида бўлгани сабабли қурбонлар орасида болалар борлиги айтилмоқда.

Кузатувчилар портлаш ярашувни барбод қилиши мумкинлиги ҳақида хавотир билдирганлар.

Ҳодиса учун масъулиятни ҳозирча ҳеч қайси гуруҳ бўйнига олмаган.

БМТ ва Араб Лигаси махсус элчиси Лаҳдар Браҳимий воситачилигида эришилган оташкесим жума куни соат 6 да кучга кирган.

Бироқ маҳаллий фаолларга кўра, зўравонликлар жойларда давом этгани ва мамлакат бўйича 60 га яқин одам ўлдирилгани ҳақида хабарлар бор.

Чоршанба куни жаноб Браҳимий Башар ал-Ассад ҳукумати уруш ҳаракатларини тўхтатишдан манфаатдор эканлиги, бироқ кўп сонли жангари гуруҳларнинг бу борада якдил розиликларини олиш осон бўлмаслигини билдирган эди.

Жумладан, Суриядаги Ал-Нусра исёнчи гуруҳи оташкесим шартлари уларга таълуқли эмаслигини айтиб, пайшанба куни бир неча бомба ҳужумларини содир этишган.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.
Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.