BBC navigation

"Сэнди" тўфони Америкага миллиардлаб зарар келтирди

Сўнгги янгиланиш 31 октябр 2012 - 09:36 GMT

Америкада "Сэнди" тўфони қурбонлари сони 40 дан ошган. Миллионлаб одамлар электр энергиясиз қолгани, минглаб бинолар вайрон бўлгани, транспорт ҳаракати фалажлангани хабар қилинади.

Тўфон туфайли мамлакат авиация тартиби бузилган, 18 мингдан ортиқ парвозлар бекор қилинган.

Нью Йорк ҳокими унинг авлоди ҳали бундай талафотни кўрмаганини айтади. Шаҳарнинг Куинс туманида 50 га яқин уй ёниб кетган. Нью Йоркнинг барча йирик аэропортлари қўниш йўлкаларини сув босган. Чоршанба куни Жон Кеннеди ва Нью Жерсидаги Ньюарк аэрепортлари чекланган парвозларни амалга ошириши маълум қилинган.

Нью Йоркда тўлқиннинг баландлиги 4 метргача етиб, метро ва ер ости йўлларини сув босган.

Нью Йорк ҳокими Майкл Блумбергнинг айтишича, жамоат транспорти қисман йўлга қўйилган, бироқ ер ости йўллари ва электр воситаларини қуритиш учун вақт кераклиги сабабли, метро ҳаракати қачон иш бошлаши номаълум.

Американинг шимолий-шарқий қисмида хизмат кўрсатиш идоралари чоршанба куни иш бошлайди.

Америкада яқинлашаётган сайловларга қарамасдан тўфон туфайли сайловолди учрашувларини қолдирган Президент Обама, энди "Сэнди" талафотлари қандай бартараф этилаётганини кузатишни лозим топган.

Унинг рақиби Митт Ромнининг Огойодаги сайловолди кампанияси тўфондан зарар кўрган одамларга ёрдам қилиш ҳаракатига айланган.

Нью Жерси ҳокими республикачи ва Митт Ромни тарафдори Крис Кристи Барак Обаманинг мамлакат раҳбари сифатидаги оқилона тутган йўлидан тўлқинланганини яширмаган. "Мен президент билан кеча уч марта гаплашдим. У бизни руҳлантириб, қўллаб қувватлар экан, бирор марта ҳам сайловлар ҳақида оғиз очмади", - деган жаноб Кристи Обама ҳақида. У Президент Обамага Атлантик Ситидаги тўфондан зарар кўрган ҳудудларни кўришда ҳамкорлик қилади.

Тўфон Америкадан чиққан бўлсада, ҳали ҳам қирғоқ ҳудудларига жиддий хавф солиб тургани, қалин қор ва ёмғир ёғишда давом этмоқда.

АҚШ энергетика вазирлигига кўра, камида олти миллион уй ва давлат идоралари чироқсиз қолган.

Тўфон Америкага келтирган зарарни қоплаш учун 40 миллиард доллар керак бўлиши айтилмоқда.

Бироқ бу 2005 йилдаги "Катрина" тўфони зараридан анча кам бўлиб, АҚШ ҳукумати 100 миллиард доллар сарфлашига тўғри келган эди.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.