BBC navigation

'Владимир Путин бел оғриғидан азият чекмоқда'

Сўнгги янгиланиш 1 ноябр 2012 - 11:35 GMT

Россия матбуотида Владимир Путиннинг соғлиғи борасида турли фаразлар урчиган.

Путин жаноблари қатор хорижий сафарларини декабр ойигача қолдиргани ва Москва ташқарисидаги уйидан онда-сонда чиқаётгани ҳақида тез-тез гапирилмоқда.

"Миш-мишлар ўтган ҳафта, Президент Владимир Путин собиқ Шўро Иттифоқи бошқа раҳбарлари билан саммитни ортга суриши ортидан бошланди", дейди Би-би-си мухюири Даниел Сандфорд Москвадан.

У Туркия, Ҳиндистон, Покистон ва Булғористонга сафарларини ҳам қолдирганди.

Кремл расмийлари жаноб Путиннинг шаҳар ташқарисидаги уйида тез-тез чиқмаётганига изоҳ беришаркан, у ўз автомобиллар карвони Москва марказидаги қатновга халақит беришини истамаётганини айтишганди.

Бироқ, энди Президент воизи Владимир Путин бел оғриғидан азият чекаётгани ҳақидаги хабарларни тасдиқлади.

"Воиз, аввалига, Президент кун тартибидаги ишларнинг қисқартирилиши ортидаги асл сабаб - унинг бел оғриғидан азият чекаётгани ва жарроҳлик амалиётига зарурат бўлиши мумкинлиги эканини рад этди. Ҳозир эса, у Путин жанобларининг пайи чўзилганини тасдиқлади, бироқ бу ишга халақит бермаслигини таъкидлади", дейди мухбиримиз.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.