BBC navigation

Сурияда исёнчилар ҳарбий аэропортга ҳужум қилишган

Сўнгги янгиланиш 3 ноябр 2012 - 09:01 GMT

Исёнчилар ҳукумат кучларига нисбатан устунликка эришаётганларини айтишмоқда

Жангарилар Ҳалаб (Алеппо) шаҳрининг жануби-ғарбида жойлашган Тафтаназ ҳарбий аэропортини қўлга олиш учун йирик амалиётни бошлашган.

Ҳужум мухолиф кучларнинг Қатардаги Доха учрашувидан бир кун олдин амалга оширилмоқда.

Исёнчилар ҳукумат кучларига катта талофот етказаётганларини хабар қилишади.

Охирги ойларда ҳукумат кучлари исёнчилар назорати остида бўлган туманларни ҳаводан ҳужумга тутишга зўр берган.

Ҳарбий аэропортни қўлга олиш, уларга нисбатан ишлатилаётган ҳарбий авиацияга қаршилик кўрсатишни осонлаштиради.

Би-би-си мухбирининг айтишича, ҳарбий-ҳаво базаси исёнчилар қўлига ўтса, улар Ҳалаб ва Дамашқдаги стратегик муҳим объектларни назорат қилиш имконига эга бўлишади.

Дастлабки ҳужумларда исёнчиларнинг бешта қуролланган гуруҳлари қатнашмоқда, деб хабар беради мухолифат вакили.

Маълумотларга кўра, аксилҳукумат кучлар Ҳалабдаги асосий автомобил йўлларини тўсиб қўйишган.

Жангларда "Сурия озодлик армияси" билан бирга "Ал-Нусра фронти" радикал исломий гуруҳ аъзолари ҳам қатнашаётганлиги айтилади.

"Ал-Нусра фронти" икки кун олдин халқаро баҳсларни уйғотган асирга тушган аскарларнинг ўлимини ўз зиммасига олган.

БМТ видеолавҳаларга муҳрланган аскарлар ёки ҳукумат полиция ходимларининг ўлимини ҳарбий жиноят сифатида баҳолаган.

Видеода ерга ётқизиб қўйилган асирларни исёнчилар калтаклаб кейин отиб ташлаганлари кўринади.

АҚШ Давлат департаментининг матбуот котиби Виктория Нуланд " Бу каби ҳаракатларни ҳеч ҳам оқлаб бўлмайди. Ҳар қандай шафқатсизлик жазосини олиши лозим", - деб айтган.

Сурия жангари гуруҳларининг ҳаддан ташқари шафқатсизлиги Қатарда ўтадиган мухолифатнинг ҳал қилувчи учрашуви олдидан жиддий муаммо бўлиши мумкин.

Бундан олдин Башар ал-Ассад ҳукуматига қарши Ғарб давлатлари мухолифат билан мулоқот қилиши учун ягона дипломатик манбалар бўлиши лозимлигини айтиб келинади.

Америка ҳукуматига кўра, мухолифатнинг янги раҳбарияти исёнчиларнинг тарқоқлигига барҳам бериб, 2011 йил мартида бошланиб, 36 минг кишининг ёстиғини қуритган Сурия армияси ва аксилҳукумат кучлар ўртасидаги зўравонликларга барҳам беришни кўзда тутади.

Дохада йиғиладиган мухолифат вакиллари сафида диний ва дунёвий гуруҳлар, шунингдек курд вакиллари ва Башар ал-Ассаднинг салавитлар сектасига кирган муҳожиротдаги аъзолари ҳам бор.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.
Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.