BBC navigation

Карзай: Президентлик сайловларида хорижий кузатувчиларга ҳожат йўқ

Сўнгги янгиланиш 4 ноябр 2012 - 15:17 GMT

Афғонистон раҳбари Ҳомид Карзай 2014 йилга мўлжалланган президентлик сайловларини кузатувчи комиссия таркибида хорижийларга ўрин бермаслик борасидаги талабини такрорлаган.

Бу ҳақда у Кобулга борган Италия Бош вазири Марио Монти билан берган қўшма матбуот анжуманида гапирган.

Президент Карзайга кўра, Афғонистон Сайлов комиссиясида хорижлик кузатувчиларнинг бўлиши мамлакат суверентетига путур етказади.

Афғонистонда ўтган сўнгги президентлик сайловларида қаллобликларга йўл қўйилгани кенг миқёсда танқид остига олинганди.

Ижобий ўзгаришларга умид

Афғонистонга сафар қилаётган Италия Бош вазири Марио Монти 2014 йил Афғонистон учун ижобий ўзгаришлар йили бўлишига умид билдирган.

Айни пайтда Монти жаноблари Италия қўшинлари Афғонистондан олиб чиқиб кетилганидан кейин ҳам икки ўртада яқин ҳамкорлик сақланиб қолинишини таъкидлаган.

Ўз ўрнида Афғонистон раҳбари Ҳомид Карзай Италиянинг ҳозиргача кўрсатган ёрдамлари учун миннатдорчилик билдирган.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.
Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.