BBC navigation

Олмонияда аксилирқчи гуруҳлар намойиш уюштирдилар

Сўнгги янгиланиш 4 ноябр 2012 - 13:53 GMT

Бугун Олмониянинг 25 шаҳрида аксилрасист гуруҳларнинг намойишлари мўлжалланган.

Гуруҳлар бу кунни Олмонияда неонацист гуруҳи фош этилганининг 1 йиллиги санасига бағишлаганлар.

Ўтган йили шу куни 2000 йилдан 2007 йилгача ирқчилик мақсадида 10 та инсонни ўлдирган ва айни шу мақсадда банкларга талончилик уюштирган тўда фаолият юритгани аниқланганди.

Ўзларини Миллий Социалист иттифоқи деб атаган гуруҳнинг икки аъзоси ўзини ўлдирганидан кейин қотилликлар ошкор бўлганди.

Берлиндан Би-би-си мухбири Стив Иванс хабар қилишича, неонацист гуруҳ аъзолари 9 нафар асли келиб чиқиши муҳожир бўлган инсонни ўлдирган.

Уларнинг аксари кабоб тайёрлайдиган емакхоналарнинг эгалари бўлганлар.

Бу гуруҳ бир полиция зобитини ҳам ўлдирган, бироқ ушбу қотилликлар ирқчиликка боғлиқ бўлиши мумкинлиги 7 йил давомида ҳеч кимнинг хаёлига келмаган.

Олмония Ички ишлар вазирлиги ушбу қотилликларга боғлиқ ҳужжатлар йўқ қилинганини тан олган, бироқ бу ҳужжатлар тасодифан вайрон қилиб юборилган, деган.

Танқидчиларга кўра, расмийлар бу гуруҳ ҳақида ўзлари тан олаётганларидан ҳам кўпроқ нарсаларни билганлар, ва ҳатто айғоқчи ўнг қанот гуруҳнинг ичига киритилган ҳам бўлиши мумкин.

Ҳукумат тергов нотўғри йўналишда олиб борилганини тан олган.

Аммо гуруҳ шунча вақт озодликда қолиб кетишининг сабаби - ҳақиқий хато ҳамда минтақавий ва мамлакат миқёсидаги мутасадди идораларнинг ўртасидаги англашилмовчилик бўлган, демоқдалар.

Бу идоралар бир-бирлари билан бу мавзуда гаплашмаганлар.

Ушбу ҳолат юзасидан текширув бошлангани эълон қилинган, бироқ бугун норозилик намойишига чиққан одамлар эса ҳуқуқ-тартибот идорасидагилар ўзларининг ҳамкасблари хатоларини яшираяптилар, деб ишонадилар.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.
Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.