BBC navigation

Россия: Москвада миллатчилар ва аксилирқчилар муштлашишган

Сўнгги янгиланиш 4 ноябр 2012 - 15:14 GMT

Москванинг Достоевская метро бекатида миллатчилар ва аксилрасистлар ўртасида келиб чиққан тўқнашувда бир неча киши жароҳатланган, деб хабар беради Интерфакс агентлиги.

Хавфсизлик ходимининг айтишича, намойишдан қайтаётган миллатчилар аксилирқчи гуруҳлар билан дуч келишган ва ўртада жанжал чиққан.

"Тўполон натижасида жуда оғир жароҳат олганлар ҳам бор. Иштирокчилардан бирини рельсга қараб улоқтиришган, бошқасининг боши қаттиқ лат еган", - деб айтади гувоҳлардан бири.

Гувоҳнинг айтишича, муштлашувда камида 100 киши қатнашган.

Россия Ички Ишлар вазирлиги Москва шаҳар бршқармасидагилар оммавий муштлашув тафсилотлари ўрганилаётгани билдирган.

Москвада Миллий бирдамлик кунида миллатчиларнинг анъанавий "Рус марши" ўтказилган. Марш ташкилотчилари ҳисобича 25 мингга яқин одам келиши керак бўлган намойишга 6 минг одам йиғилган.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.
Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.