BBC navigation

'Ҳаққоний' тармоғи энди БМТ қора рўйхатида

Сўнгги янгиланиш 6 ноябр 2012 - 10:58 GMT

Тармоқ Ўзбекистон Исломий Ҳаракати яқин иттифоқчиси сифатида кўрилади

БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Афғонистон - Толибон бўйича қўмитаси Покистонда жойлашган "Ҳаққоний" тармоғини ўз қора рўйхатига киритган.

Мазкур гуруҳ Афғонистонга қарши ҳужумларда масъул кўрилади. БМТга кўра, 2008 йил Кобулдаги меҳмонхоналардан бирига қарши 8 инсоннинг умрига зомин бўлган ҳужум, 2011 йил Интерконтинентал меҳмонхонасининг нишонга олиниши шулар жумласидандир. Ўшанда 11 оддий фуқаро ва икки полиция ходими нобуд бўлганди.

БМТ қора рўхатида "Ҳаққоний" тармоғи 2011 йил Кобулдаги АҚШ элчихонаси ва Халқаро Хавфсизлик Кўмак кучлари қароргоҳига қарши ҳужумларда ҳам масъул экани битилган. 19 соат давом этган жангларда камида 6 бола дохил 16 афғон ўлдирилганди.

Кўплаб худкушлик ҳужумлари ортида турган тармоқ раҳбари Абдулрауф Зокирнинг ҳам номи қора рўйхатга тиркалган. БМТнинг айтишича, у Афғонистоннинг Кобул, Таҳор, Қундуз ва Бағлон вилоятларидаги барча амалиётларни бошқарган. Ташкилотга кўра, Абдулрауф Зокир ҳарбий тайёрлов машғулотларини ташкиллаштиришда ҳам масъул бўлган.

Саёҳат қилишга чекловлар, қурол-яроғ имбаргоси ва банк ҳисобларини музлатиш жазо чораларининг бир қисмидир.

бу ерга босинг Ўтган сентябрда Қўшма Штатлар ҳам "Ҳаққоний" гуруҳини террор тармоғи сифатида кўриш ва унга қарши жазо чоралари жорий этишга қарор қилганини эълон қилганди.

"Ҳаққоний" тармоғи одам ўғирлаш, Толибон ва Афғонистондаги бошқа жангари ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишда ҳам айбланади.

Тармоқ қатор ғарблик, покистонлик ва афғонларни гаровда ушлаб турган.

Тармоқ Ўзбекистон Исломий Ҳаракати яқин иттифоқчиси сифатида кўрилади.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.