BBC navigation

Россия Мудофаа вазири ишдан олинди

Сўнгги янгиланиш 6 ноябр 2012 - 08:44 GMT

Россия Президенти Владимир Путин коррупцияга боғлиқ можаролар ортидан Мудофаа вазири Анатолий Сердюковни вазифасидан четлатган.

Унинг ўрнига вазир этиб, Путиннинг яқин иттифоқчиларидан бири - Фавқулодда ҳолатлар бўйича собиқ вазир ва Москва вилояти губернатори Сергей Шойгуни тайинланган.

Мазкур қарор вазирликка тегишли қўшма корхона устидан текширувлар бошланиши ортидан олинган. Сердюков ўтган ой давлат назоратидаги "Оборонсервис" холдинг ширкати атрофидаги можаролар марказида қолганди. Айни ширкат давлатга тегишли мулкларни тижорий фирмаларга бозорда нархидан паст қийматда сотганликда гумон қилинади.

Жаноб Путин "холис текширувларга шароит" яратиш мақсадида Сердюковни ишдан олганини айтган.

Президент матбуот котиби Дмитрий Песковга кўра, жаноб Сердюковнинг ишдан олишга шахсан ҳукумат раҳбарининг ўзи қарор берган.

Сергей Шойгу эса, Бош вазир Дмитрий Медведев тавсияси билан янги Мудофаа вазири этиб тайинланган.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.