BBC navigation

Башар ал-Ассад Сурияни тарк этмоқчи эмас

Сўнгги янгиланиш 8 ноябр 2012 - 13:35 GMT

"Мен сурияликман...Мен Сурияда яшашим ва шу ерда ўлишим керак",- деган Башар ал-Ассад.

Охирги кунларда Сурия президентининг мамлакатни тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар ортидан, Russia Today телеканалига интервью берган Башар ал-Ассад бундай миш-мишларга асос йўқлигини айтган.

"Мен Ғарб бошқарадиган қўғирчоқ эмасман, Ғарб ёки бошқа давлатларга борадиган. Мен сурияликман...Мен Сурияда яшашим ва шу ерда ўлишим керак.", - деб айтган Сурия Президенти.

Олдинроқ Британия Бош вазири Дэвид Камерон Суриядаги қўн тўкилишларини тўхтатилишига олиб келса, Башар ал-Ассадга мамлакатдан хавфсиз чиқиб кетиш имконини яратиш кераклигини таклиф қилган эди.

Жаноб Ассад Ғарб давлатларининг Сурияга ҳарбий аралашуви ҳақидаги фикрларга жавобан, бундай ҳаракат юз бермаслигига умид қилишини билдиради.

Акс ҳолда, Сурия можаросига аралашган иштирокчиларга бу жуда қимматга тушиши, кейин нима бўлишини ҳеч ким билмаслигини, унинг оқибатларини Атлантикадан тортиб Тинч уммонигача ҳис қилишлари мумкинлигидан огоҳлантирган.

Айни пайтда Халқаро Қизил Хоч Суриядаги вазият ёмонлашиб бораётганлигидан бонг урмоқда.

Қизил Хоч ташкилоти мамлакатга киришга рухсат этилган ягона инсонпарварлик ташкилотидир.

"Инсонпарварлик вазияти ҳарбий амалиётларнинг миқёси ошиб бораётгани сабабли ёмонлашмоқда. Ярадорларга етиб бориш қийин. Биз билмаймиз ярадорлар биз юборган ёрдамларни оляптиларми, йўқми",- дейди Халқаро Қизил Хочнинг Президенти Питер Маурер.

Эртага Женевада БМТнинг дипломатлар ва кўмак ташкилотлари вакиллари иштирокидаги учрашувда Сурияга ёрдам етказиш масалалари муҳокама қилинади.

Шунингдек, Қатарда Сурия мухолифатининг ягона миллий кенгашини тузиш масалалари ҳал қилиниши кутилмоқда.

Хабарларга кўра, Сурия мухолифати кенгашни тезроқ тузиш борасида Америка ва Ғарбнинг босимлари остида қолган.

Кенгашни қувғиндаги таниқли мухолиф аъзоси Риад Саиф бошқариши режаланмоқда.

БМТ ҳисоботига кўра, бир миллион 200 минг суриялик қочқин инсонпарварлик ёрдамига муҳтож.

Сурияда ҳукумат кучлари ва жангарилар ўртасида зўравонликлар бошланганидан буён 30 мингдан ортиқ киши қурбон бўлган.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.