BBC navigation

Pussy Riot қатнашчиси CПИД касаллигини юқтиришдан хавотирда

Сўнгги янгиланиш 9 ноябр 2012 - 14:24 GMT

Толоконникова жойлаштирилган Мордовия қамоқхонасида шароитлар мураккаблиги айтилади.

Мордовиядаги қамоқхонада жазо муддатини ўтаётган Pussy Riot қатнашчиси Надежда Толоконникова СПИД касаллигини юқтиришдан хавотирда, деб айтган унинг ҳимоячиси.

Яқинда қамоқхонада бўлган ҳимоячи Николай Полозовнинг айтишича, Толоконникова бирга ишлайдиган маҳкумалар орасида ОИТС вирусини юқтирганлар кўпчилик.

"Улар тикувчилик цехида бир хил меҳнат воситаларини ишлатишади. Игна ва бошқа нарсаларни аралаш ишлатиш хавфли касаллик билан чалинишни оширади",- дейди ҳимоячи Полозов.

Жаноб Полозов бу масалада қамоқхона бошлиғи билан гаплашмоқчи бўлган, бироқ унинг дам олишда эканини айтишган.

Бироқ мутахассис Наталья Подоговага кўра, ишлаб чиқариш корхоналарида ОИТС вируси билан зарарланиш эҳтимоли кам.

"Агар икки одамнинг яраси жуда катта бўлиб, улар бир-бирига тегинса бу назарий жиҳатдан олганда хавф туғдиради. Қон миқдори касалликни юқтириш учун жуда кўп бўлиши керак. Ёки қон тўғри томирдан ўтганда юқиши мумкин. Шунинг учун гиёҳвандлар битта шрицдан фойдаланганда касалликни тез юқтиришади. Ишлаб чиқариш шароитларида бу деярли учрамайди", - дейди ОИТС, сил ва малярияга қарши кураш марказининг вице-президенти Подогова хоним Би-би-сига.

Айни пайтда Россия турмаларида ОИТСни юқтирганлар сони тезлик билан ошиб бораётганлиги айтилади.

Жазони ўташ федерал хизмат маълумотларига биноан, 1997 йилда атиги етти маҳкумда ОИТС вируси топилган бўлса, 2009 йилга келиб турмада зарарланганлар сони 50 мингдан ошганлиги аниқланган.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.