BBC navigation

Би-Би-Си бош директори Жорж Энтвистл истеъфо берди

Сўнгги янгиланиш 12 ноябр 2012 - 17:39 GMT

Би-би-си Муассислар Кенгаши раиси Лорд Паттен Жорж Энтвистл муносиб иш тутаяпти, деган.

Британия Радиокорпорацияси Бош директори Жорж Энтвистл Би-би-сининг Newsnight таҳлилий теледастури ортидан юзага чиққан можаро туфайли ўз лавозимидан истеъфо беришини эълон қилган.

2 ноябрда эфирга узатилган Newsnight дастури вояга етмаганларнинг жинсий таҳқирланиши мавзусига бағишланган.

Дастурда қатнашган Уэлсдаги болалар уйининг собиқ тарбияланувчиси жинсий зўравонлардан бири Консерватив партиянинг юқори лавозимдаги сиёсатчиларидан бири бўлганини айтган.

Бироқ у сиёсатчи номини тилга олмаган.

Теледастурдан кейин бу Бош вазир Маргарет Тетчер давридаги Алистер Маккелпайн экани ҳақидаги мақолалар пайдо бўлган.

Алистер Маккелпайн педофилия даъволарини рад этди, педофилдан жабрланганлардан бири Стив Мессем ўз сўзлари учун ундан расман кечирим сўраган ва лорд Макэлпайн бошқа киши учун айбдор бўлиб қолганини айтган.

Жорж Энтвистл ҳам Маккелпайндан узр сўраган, эфирга кетгунича кўрсатувни кўрмаганини билдирган.

"Бош директор бош муҳаррир ҳам ҳисобланиб, барча дастурлар мазмуни учун масъул ҳисобланиши муносабати билан ва 2 ноябр жума куни намойиш этилган Newsnight дастурининг журналистик стандартларга мос келмагани муносабати билан мен бош директорлик лавозимидан кетиш ўзим учун шарафли иш деган қарорга келдим", дея эълон қилган Жорж Энтвистл.

У ўз истеъфоси ҳақида эълон қилган пайтда ёнида турган Би-би-си Муассислар Кенгаши раиси Лорд Паттен Жорж Энтвистл муносиб иш тутаяпти, деган ва бу кунни ўз ҳаётидаги энг қайғули кунлардан бири деб атаган.

Лорд Паттен бош директор Жорж Энтвистлнинг истеъфоси орқасидан корпорация раҳбарлик структурасини кенг миқёсда кўриб чиқиш кераклигини айтган.

Айни пайтда Лорд Паттен ўз вазифасини қолишини, янги бош директор яқин ҳафталарда сайланишини билдирди.

Жорж Энтвистл бош директорлик лавозимида бор-йўғи 54 кун ишлаган.

Кузатувчиларга кўра, Би-би-си обрўсига жиддий путур етқазилди, шу билан бирга корпорацияга отиладиган танқидлар ўқи остида вақтинча раҳбарсиз қоладиганга ўхшайди.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.