BBC navigation

Покистонда мотоциклчи номаълум кишилар одамларни ўлдирган

Сўнгги янгиланиш 11 ноябр 2012 - 11:02 GMT

Ноябр ойининг ўзида 100дан ортиқ киши ўлдирилган.

Шанба куни Карачи шаҳрида камида 20 киши отиб ўлдирилган.

Расмийларга кўра, бу террористларнинг амалидир.

Гувоҳларнинг айтишича, мотоциклда келган одамлар Ал- Суннат ал-Жамаот мадрасаси яқинидаги чойхонада ўтирган одамларга қарата ўқ очган.

Шаҳарнинг бошқа четида мадрасалардан бирининг олти ўқувчиси худди шундай мотоциклдаги одамлар томонидан ўлдирилган, уч киши оғир яраланган.

Шу мақсадни кўзлаган қуролли гуруҳ Шимолий Нозимободдаги Сайфий коллежи яқинида журнал редактори дохил уч кишини отиб кетган.

Шиа қабиласига мансуб ҳазарийларнинг уч аъзоси Белужистон вилоятида ҳалок бўлган.

Ҳукумат яқинлашаётган Мухаррам ойида кечқурун мотоциклда юришни тақиқлаганига қарамасдан қотилликлар мотоциклда юриб амалга оширилган.

Шу ойнинг охирги ўн кунида 100га яқин одамлар ўлдирилган.

Охирги пайтларда Карачида сиёсий ва диний мотивлар қотилликлар юз бериши кескин ошган.

Шунингдек, жиноятчи гуруҳлар жуда фаоллашгани айтилади.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.
Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.