BBC navigation

Би-би-си янгиликлар хизмати раҳбарлари ўз вазифаларидан четлашдилар

Сўнгги янгиланиш 12 ноябр 2012 - 10:15 GMT
Би-би-си Newsnight

Newsnight Британия ва дунёда юз бераётган ҳодисаларни ёритувчи асосий кўрсатувлардан бири ҳисобланади

Би-би-си янгиликлар хизмати директори Ҳелен Боуден ва унинг ўринбосари Стив Митчелл ўз вазифаларидан четлашдилар.

Бу ҳақда Би-би-си раҳбарияти келгуси соатларда ўз шарҳини бериши кутилмоқда.

Янгиликлар хизмати раҳбарларининг вазифаларидан четлашиши шанба куни корпорация бош директори ўз вазифасидан кетиши ортидан юз бермоқда.

Би-би-си бош директори Жорж Энтуислнинг истеъфога чиқишига Newsnight телевизион дастурида консерватив партиянинг юқори мулозими болаларга тегажоқлик қилишда асоссиз айбланиши ортидан Британияда чиққан жанжал сабаб бўлганди.

Яна бир жанжал

Аввалроқ Newsnight телевизион дастури бошқа бир жанжал марказида қолиб кетди.

Ўтган йил охирида дастур таҳририяти Би-би-си мусиқий кўрсатувлари бошловчиси Жимми Савилни айбловчи видео лавҳани узатмасликка қарор қилганди.

Кўп ўтмай полиция Британия поп мусиқасида кўп йиллар давомида таниқли шахслардан бири бўлган Жимми Савил 300 га яқин жинсий зўравонликка алоқадор бўлиши мумкинлигини аниқлади.

Бу айбловлар ўзига мамлакат диққат-эътиборини қаратди ва нима учун Би-би-си лавҳаси эфирга узатилмагани ҳақидаги жиддий саволларни туғдирди.

Ҳелен Боуден ўша пайтда Би-би-си янгиликлар хизматига, Жорж Энтуисл эса Би-би-си телевизион кўрсатувларига раҳбарлик қиларди.

Би-би-си ушбу ҳодисани текшириш учун Sky News собиқ бошлиғи Ником Поллард етакчилигидаги мустақил комиссияни таъсис этди.


Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.