BBC navigation

Исроил танклари Сурия ҳарбий бўлинмаларини нишонга олди

Сўнгги янгиланиш 12 ноябр 2012 - 17:12 GMT
Ғўлон тепаликлари

Исроил Ғўлон тепаликларини 1967 йилда босиб олган

Исроилнинг маълум қилишича, мамлакат армияси танклардан Сурия артиллерия бўлинмаларини "тўғридан-тўғри" нишонга олган.

Исроил бу амалга Сурия снарядлари Исроил ҳарбий бўлинмаси яқинига тушиши сабаб бўлганини айтади.

Бир кун муқаддам Ғўлон тепаликларидаги бир ҳарбий бўлинма Сурия томонидан ўққа тутилиши ортидан Исроил огоҳлантирувчи ўқ узганди.

Аммо бугунги ҳодиса 1973 йилги Араб-Исроил урушидан буён кузатилган ҳодисаларнинг энг жиддийсидир.

1967 йилги Яқин Шарқ уруши пайтида Исроил Сурияга қарашли Ғўлон тепаликларини босиб олган.

Исроилнинг танклардан Сурияга қарата ўқ узиши жиддий ҳодиса эса-да, бу Исроилнинг Суриядаги фуқаролар урушига аралашаётганини англатмайди, дейди Қудси Шарифдаги Би-би-си мухбири Вайр Дэвис.

Унинг илова қилишича, Исроил сиёсий ва ҳарбий раҳбарларига кўра, танклардан ўқ узилиши бунинг тамоман аксидир - Исроил Сурияга бундан буён ҳеч қандай ўқ узишларга жим қараб турмамаслигини билдириб қўймоқчи.

Айни дамда ғарб давлатлари, Қатар ва Туркия Башар президент Ассадга қарши биргаликда курашишни ният қилган янги Сурия мухолифат коалициясининг барпо этилишини олқишлаб чиққанлар.

Кузатувчилар ҳисоб-китобига кўра, Президент Ассадга қарши қуролли кураш бошланганидан буён 36 мингдан ортиқ инсон ҳалок этилган.

Яна юз минглаб инсонлар бошпана излаб, қўшни давлатларга қочганлар.


Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.
Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.