BBC navigation

Сурия ҳаво кучлари Туркия яқинидаги ҳудудларни бомбалади

Сўнгги янгиланиш 12 ноябр 2012 - 11:07 GMT
Сурия чегараси

Суриядаги ички уруш Туркия аҳолиси тинчлигини ҳам бузган

Суриядан келаётган хабарларга кўра, ҳукумат кучлари Туркия чегарасига яқин ҳудудларни ҳаводан бомбалаган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ўлганлар ва яраланганлар бор.

Ал-Жазира телевизион канали тарқатган хабарда айтилишича, Туркия чегарасига яқин Рас ал-айн аҳоли пунктига ҳужум натижасида камида олти инсон ҳалок бўлган.

Туркия оммавий ахборот воситалари маълумотига кўра, бомбалаш оқибатида элликка яқин инсон қурбон бўлган.

Аммо бу хабарларни бошқа манбалар тасдиқлашгани йўқ.

Туркиянинг NTV ва CNN Turk телевизион каналлари тарқатган хабарига кўра, ҳаво ҳужумлари ортидан чегара яқинидаги аҳоли масканларида кучли портлашлар рўй берган.

Портлаш зарбидан Туркиянинг Жейланпинар шаҳарчасида бир неча одам жароҳат олган.

Уларни шифохоналарга ётқиздик, деб айтган шаҳар ҳокими Исмаил Аслан.


Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.