BBC navigation

Девид Петреус билан боғлиқ можаро янада кенгаймоқда

Сўнгги янгиланиш 13 ноябр 2012 - 18:47 GMT

Икки генерал можаросида ҳам Жилл Келли номи тилга олинмоқда.

АҚШнинг Афғонистондаги қўшинлари қўмондони генерал Жон Аллен устидан ҳам текшириш бошланган.

Генерал Аллен АҚШ Марказий Истиғборот Бошқармаси раҳбари Девид Петреуснинг лавозимидан кетишига алоқадор деб кўрилаётган аёлга "номақбул" мактублар ёзганликда гумон қилинмоқда.

Гап Жилл Келли исмли аёл ҳақида бормоқда.

Жил Келлининг Федерал Қидирув Бюросига қилган шикояти ушбу можаро келиб чиқишига сабаб бўлган.

Расмийларга кўра, якшанба куни АҚШ Федерал Қидирув Бюроси бошланган терговни Пентагонга ўтказган.

Юзага келган можаро туфайли генерал Жон Аллен номзодининг НАТОнинг Оврўподаги бош қўмондони лавозимига илгари суриш ортга сурилган.

Генерал Аллен билан Жилл Келли ўртасидаги бир неча минг саҳифалик электрон ёзишма текширилаётгани ҳақида хабар қилинган.

АҚШ Мудофаа вазири Леон Панетта генерал Алленни ҳозирча ўз лавозимида қолдирган, бироқ АҚШ Сенати қўмитасидан унинг ўрнига генерал Жозеф Данфорд номзодини тасдиқлаб беришни сўраган.

Жилл Келли Флорида штатидаги Тампа шаҳридаги ҳарбий базада кўнгилли бўлиб ишлаган, турмушга чиққан аёл.

Тампа шаҳри АҚШ Марказий Қўмондонлиги жойлашган шаҳар ҳамдир.

Келли хоним ва генерал Петреуслар оиласининг ўзаро дўст бўлишгани хабар қилинган.

Шу йил ёз бошларида Жилл Келли аноним электрон почта манзилидан таҳдидомуз хатлар олаётгани ҳақида қидирув бюросига мурожаат қилган.

ФБР текшируви э-мейллар Паула Бродвеллдан келганини аниқлаган.

40 ёшли Паула Бродвел генерал Девид Петреус ҳақида китоб ёзган илмий тадқиқотчи.

2011 йилда унинг "Ҳаммаси бирга: генерал Девид Петреуснинг билими"(All In: The Education of General David Petraeus) деб номланган китоби нашр этилган.

Паула Бродвел китоб учун маълумот тўплаш вақтида генерал Петреус билан Афғонистонда бўлгани хабар қилинган.

Жилл Келлига Паула Бродвел ёзган электрон мактублар текширилар экан, унинг генерал билан ишқий сирлари ҳам ошкор бўлади.

Паула Бродвел оиласи билан яшайдиган Шимолий Каролинадаги уйида 12 ноябр куни Федерал Қидирув Бюроси ходимлари тинтув ўтказишган.

Тинтув сўнггида компютер ва бир неча қутилар олиб кетилган.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.