BBC navigation

Ғазо бўлгасига борган Миср бош вазири вазиятни ҳалокат деб таърифлади

Сўнгги янгиланиш 16 ноябр 2012 - 19:14 GMT

Исроил ҳаво ҳужумларига тутаётган Ғазо бўлгасига сафар қилган Миср Бош вазири Ҳишом Қандил Исроил амалиётларини ҳалокат деб атаган.

Уч соатлик қисқа сафари мобайнида Миср бош вазири Исроил ҳужумларини қоралаган, Исроилнинг агрессияси тўхтатилиши керак, деган.

Жаноб Қандил маҳаллий шифохонани бориб кўрган, фаластинлик сиёсатчилар билан суҳбатлашган.

Мухбирларга кўра, Ғазонинг энг катта шифохонасига Миср Бош вазири Ҳишом Қандил борган пайтда у ерга бир эркак ва икки яшар боланинг жасади келтирилган.

Исроил ҳужумидан Ғазодаги ички ишлар вазирлиги биноси вайрон бўлган.

Кузатувчиларга кўра, кейинги кунларда Ғазода бўлаётган воқеаларга бепарволик билан қараётган дунёнинг бошқа мамлакатлари орасида Мисрнинг тутаётган мавқеи нафақат Фаластин-Исроил можароси, балки Исроилнинг бутун араб дунёсига муносабатига таъсир кўрсатиши мумкин.

Бироқ Миср раҳбарияти можарода қанчалик муҳим рол ўйнашни хоҳлашларига боғлиқ бўлади.

Ҳишом Қандилнинг ташрифидан сўнг, Исроил томони Ғазодан ракета ҳужуми бўлмаса, ўз ҳаракатларини тўхтатиб туришга ваъда берган.

ҲАМАС раҳбарларидан Аҳмад Жабборийнинг ўлими ортидан, чоршанба кундан буён ҲАМАС ва Исроил ўртасида ракета ҳужумлари давом этмоқда.

"Ҳамас онгли равишда бизнинг болаларимизга қарши ракета отмоқда ва ўз ракеталарини болалари яшайдиган ерларда жойлаштирмоқда. Бу қийинчиликка қарамасдан, биз тинч фуқароларнинг қурбон бўлишидан эҳтиёт бўламиз", деб айтган Исроил бош вазири.

Исроил армияси бу фаластинлик жангариларга қарши ҳарбий амалиётларнинг бошланиши, деб таҳдид қилади.

Ўз ўрнида ҲАМАС вакили Абу Зуҳрий ҳам Исроил қилган ҳужумларига ҳали қаттиқ афсус қилишидан огоҳлантирган.

Эронда ишлаб чиқарилган "Фажр-5" ҲАМАСнинг Тел-Авивга етиб бориши мумкин бўлган ягона ракетаси ҳисобланади.

Исроил бундай ракеталарнинг катта қисмини яксон қилганини билдирган.

Жума куни Исроил Мудофаа вазири Ёхуд Барак заҳирадаги 30 минг кишини армия хизматига чақирилишини сўраган эди.

Бунинг ортидан Исроил армияси Ғазога қарши қуруқликдаги жанглар эҳтимолидан 16 минг заҳирадаги аскарларни хизматга жалб қилади.

Пайшанба куни Ғазодан учирилган икки ракета сабаб, Тел-Авивда одамлар ер ости жойларига яширинишган.

Ғазодан учирилган икки ракета Исроилга жиддий зарар етказмагани айтилмоқда.

Ҳаво ҳужумлари бошланган чоршанба кундан буён камида 20 фаластинлик ва уч исроиллик фуқаролар ҳалок бўлишган.

Фаластин расмийларига кўра, ҳалок бўлганларнинг бештаси болалардир.

Жумага ўтар кечаси Исроил Ғазонинг 130 та объектини бомбардимон қилганини билдирди.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.