BBC navigation

Суриялик Дананинг Facebook даги "ҳижобсиз" кампанияси баҳсларга туртки берди

Сўнгги янгиланиш 21 ноябр 2012 - 11:32 GMT

Сурияда ўтган йили бошланиб кетган кенг миқёсли норозиликлар мобайнида Интернетда кўплаб кампаниялар пайдо бўлди.

Лекин аёллар ҳуқуқлари ҳақидаги бир саҳифа кутилмаган кенг эътиборга сабаб бўлмоқда.

Пасспортидаги ҳижобда тушган фотосурти билан бирга туширилган расмда Дана "Мен Араб дунёсининг бош кўтарган аёллари билан биргаман, чунки 20 йилдан бери менинг сочларим эркин шамол исини сезмаган эди", дея битилган лавҳани ушлаб турибди.

Бу эътиборга туртки берган асосий сабаб саҳифа фойдаланувчиларидан бири бўлган қизнинг ўз суратини ҳижобсиз нашр этганидир.

Дана Бакдонис ўта анъанадор жамиятда, Саудия Арабистонида туғилиб, вояга етган.

Уни ёшлигидан ҳижобга ўраб, катта қилганлар. Лекин 2011 йил август ойида у ҳижобидан воз кечишга жазм этди.

"Ҳижоб менга ярашмасди. Лекин мен оилам ва жамият туфайли уни кийишга мажбур эдим. Менинг сочларим нима учун ҳамиша яширилган бўлиши кераклигини тушунмасдим. Жаҳоннинг гўзаллигини ҳис қилгим келди... Қуёш тафти ва тоза ҳаводан лаззатлангим келди", деб ёзди Дана.

Бу сўзларни ёзган вақти Дана Facebook даги Араб Дунёси Аёлларининг Исёни саҳифасининг мухлиси эди.

70 мингга яқин мухлиси бўлган ушбу саҳифа Араб дунёсидаги аёллар ҳуқуқлари ва жинслар ўртасидаги муносабатлар ҳақидаги энг қизғин баҳслар саҳнасига айланган.

21 октябр куни Дана Араб давлатларидаги "тазйиқ остида" бўлган ўз дугоналари учун мислсиз бир қадамга борди. У ўзининг ҳижобсиз фотосуратини вебсаҳифада чоп этди.

Пасспортидаги ҳижобда тушган фотосурти билан бирга туширилган расмда Дана "Мен Араб дунёсининг бош кўтарган аёллари билан биргаман, чунки 20 йилдан бери менинг сочларим эркин шамол исини сезмаган эди", дея битилган лавҳани ушлаб турибди.

Бу сурат қарама-қарши муносабатни келтириб чиқарди. Шу вақтгача Дана билан Facebook да "дўстлашганлар"дан баъзилари ундан "воз кечдилар", лекин бошқа кўплардан "дўстлашиш" талаби келиб тушди.

"Жасур қиз"

Данага унинг қадамини мазоҳ қилувчи, ҳақоратомуз ва ҳаттоки пўписа қилувчи номалар келиб туша бошлади.

Қизининг қилмишидан норози бўлган онаси билан ҳам Данининг муносабатлари ёмонлашди.

"Ҳижобимни ечганимдан бери ҳамма нарса ўзгарди", деб ёзди Дана.

Баҳсларда қатнашган бир аёлнинг ёзишича, ҳижобга қарши эмас, жамиятда тенг ҳуқуқли бўлиш учун курашиш керак. Ҳижобда бўлгани учун ишга олинмаган аёл ҳуқуқлари учун курашиш керак.

"Ҳижобингдан ғурурлангин", дея хитоб қилган бу аёл.

Данага кўра, қўллаб-қувватловчи номаларни ҳам кўплаб олган.

Лекин ҳаммасидан ҳам кўра, Facebook маъмуриятининг муносабати катта шов-шувларга сабаб бўлди.

Facebook 25 октябр куни Дананинг ҳижобсиз нашр этган суратини саҳифадан олиб ташланганлигини маълум қилди.

Facebook шунингдек, Дананинг суратини қайта нашр қилганларнинг ҳам постлари олиб ташлангани ва Араб Дунёси Аёлларининг Исёни саҳифасининг ўзи ҳам 29 октябрдан 5 ноябрга қадар ёпиб қўйилганлигини билдирди.

Кейинчалик Facebook маъмурияти бу қадамнинг хато бўлганлигини тан олди.

Лекин қандай бўлмасин, Дананинг сурати ортидан келиб чиққан қизғин баҳслар минтақавий эврилишлар ва жараёнларда ижтимоиий тармоқлар не қадар кенг ва қудратли бир ролни ўйнай олиши борасидаги яна кўплаб саволларни келтириб чиқарди.

Данага келсак, уни дўқ-пўписалар тўхтата олмаган кўринади.

У ўзининг яна бир суратини, бу гал Сурия ичкарисдан туриб олинган суратини нашр қилмоқчи.

"Мен адолатсизлик ва қудратга қарши курашчи бўла олшимни намойиш қилмоқчиман", дейди Дана.

Дана ўз овозини бошқаларга эшиттирмоқчи бўлган кўплаб аёллардан бири холос.

Унга ухшаш қизлар янги бино бўлган эркинликлар орқали ўз иродаларини изҳор қилишга ҳаракат қилмоқдалар.


Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.
Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.