BBC navigation

Намойишлар ортидан Миср ширкатлари ҳиссаларининг нархи тушган

Сўнгги янгиланиш 25 ноябр 2012 - 11:10 GMT

Президент ваколатларини кенгайтирувчи фармон эълон қилинганидан бир кун ўтиб, Миср ширкатлари ҳиссаларининг нархи қариийб 10 фоизгача тушиб кетган.

Якшанба куни биржалар очилишидан сўнг Миср ширкатларининг қимматбаҳо қоғозлари тез суръатлар билан арзонлай бошлагани сабабли, савдоларни ярим соат тўхтатиб туришга тўғри келган. Бироқ биржалар ишга тушгач, ҳиссалар яна қадрсизлана боргани кузатилган.

Мурсий жанобларининг фармонига қарши Мисрнинг бир қанча шаҳарларида норозилик намойишлари бошланиб кетган, шунингдек президентнинг тарафдорлари ҳам йиғилишган.

Таҳрир майдонидаги намойишчилар полиция билан тўқнашишган. Оломон яқинда бетон деворлар билан ўралган АҚШ элчихонасига қарши тошлар отишган.

Намойишчиларга кўра, Ғазодаги можароларда Исроил ва Ғазо ўртасида воситачилик қилган Миср президенти АҚШ ҳукумати томонидан қувватлангач, Муҳаммад Мурсий ўзига чексиз ваколатлар берадиган фармонга имзо чекади.

Намойишларда мухолифат аъзолари ва президент тарафдорлари қатнашишган.

Намойишлар

Президент Муҳаммад Мурсийнинг ўз ваколатларини кенгайтириш ҳақидаги фармони мамлакатда қатор норозиликларга сабаб бўлган.

Мисрнинг 20 дан ортиқ ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари Мурсийдан фармонни бекор қилишни сўрамоқдалар.

Ҳуқуқ фаоллари имзолаган очиқ хатда "Президент янги диктатуранинг бошланиши ҳақида эълон қилиб, Мисрдаги суд тизимига ҳалокатли зарба берди" , дейилади.

Мухолифат раҳбарларидан бўлган Муҳаммад Барадей фармон кучида қолар экан, президент билан бу борада музокара ўтказишнинг иложи йўқлигини айтади.

Миср оммавий ахборот воситалари хабар беришича, "Мусулмон Биродарлар" партияси аъзолари Муҳаммад Мурсийни қувватлаб оммавий намойишлар ўтказишга чақирган.

Сешанба куни "Мусулмон Биродарлар" ҳаракати Қоҳиранинг Абдин майдонида намойишлар ўтказишни режалаштирган. Айни пайтда Таҳрир майдонида мухолифат йиғилиши кутилмоқда.

Муҳаммад Мурсий мамлакат маҳкамаларига ўзининг фармони янги конституция қабул қилинмагунича кучда бўлишини айтганидан буён президент тарафдорлари ва мухолифатнинг оммавий намойишлари давом этмоқда.

Шанба куни Мисрдаги ҳакамлар мамлакат аҳолисини президент Мурсийнинг фармонига қарши оммавий намойишлар ўтказишга чақирган эди.

Миср Олий маҳкама кенгаши Муҳаммад Мурсийнинг ҳаракатини "мамлакат суд тизимига тажовуз"дея баҳолаган.

Президент фармонига кўра, ҳакамлар президент қарори билан нафақат баҳслаша олмайди, балки қонуний ассамблеяни тарқатиш ҳуқуқига ҳам эга эмас.

Миср президенти инқилобни ҳимоя қилиш манфаатларидан келиб чиққанини таъкидласа ҳам, янги фармон бутун мамлакат бўйлаб "Мусулмон Биродарлар" партиясининг идораларига ҳужумлар билан бошланган қатор норозиликларга сабаб бўлади.

Шанба куни хавфсизлик ходимлари намойишчиларни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган.

Нобел мукофоти соҳиби Муҳаммад Барадей Твиттердаги блогида "Мурсий ўзини Мисрнинг янги фиръавни сифатида эълон қилди", деб ёзади.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.
Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.