BBC navigation

Суриядаги портлашда болалар ҳалок бўлган

Сўнгги янгиланиш 26 ноябр 2012 - 09:08 GMT

Интернетга қўйилган видеолавҳада ерда ётган боласининг ўлиги ёнида оналарнинг дод-фарёд қилгани кўринади.

Болалар Дамашқ шарқидаги Дейр ал-Асафир қишлоғидаги ўйин майдончасини МиГ қирувчи учоғи орқали бомбалаши натижасида ўлдирилди, дейди мухолиф фаолларидан бири.

Кейинги икки кунда ҳам пойтахт Дамашқ атрофида шиддатли жанглар боргани айтилади. Жангарилар якшанба куни Дамашқ яқинидаги авиабазани қўлга олганларини билдиришган.

Видеолавҳада шунингдек кассета бомбалари сочилиб ётганини кўриш мумкин. Би-би-си мухбирига кўра, кейинги ойлардаги жангларда кассета бомбалари ишлатила бошланган.

Фаолларнинг айтишича, қишлоққа икки бомба ташланган. Гувоҳлардан бирининг айтишича, 70 тача бомба топилган. "Ҳалок бўлганларнинг ҳаммаси 15 ёшдан кичик", деб айтган у Рейтер агентлигига. Бомба портлатишидан яна 15 киши яраланган.

Гувоҳлар ҳужумларни ҳукумат кучлари уюштирганини, жангарилар ҳодиса жойидан олисда эканини айтишган.

Расмий Дамашқ бу хабарни тасдиқламаган, Сурия армиясида ҳужумда ишлатилган бомбалар йўқлигини айтиб, айбловни "асоссиз", деган.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, якшанба куни бутун Сурия бўйича 117 киши ўлдирилган, улардан 14 таси болалардир.

Қурбонларнинг кўпчилиги сочма бомбалар портлатишидан ҳалок бўлгани айтилади.

Сочма бомбалар учоқлар орқали ташланиб, уларнинг 1000 метрдан 100 метргача баландликдаги масофада портлаши натижасида ерда 25 метр атрофида ҳалокатли таъсир кўрсатиши мумкин.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.
Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.