BBC navigation

Россиянинг энг бой кишиси Алишер Усмонов янада бойиди

Сўнгги янгиланиш 28 ноябр 2012 - 12:28 GMT

Таҳлилчиларга кўра, Алишер Усмонов Лондон биржасида ҳиссаларини сотиш ортидан яна 1.7 миллиард долларга бойиган.

Алишер Усмоновга тегишли мобил телефон ширкати "Мегафон" Лондон ва Москва молия биржаларида улушларини савдога қўйиб, бир куннинг ўзида 1.7 миллиард долларни қўлга киритди.

Таҳлилчиларга кўра, бугунги савдо Лондон биржаси Россия ва Марказий Осиёлик турли ширкатлар учун ғарблик сармоядорлардан пул ундириш марказларидан бирига айланганлигини яна бир бор намойиш этган.

Алишер Усмонов Лондон молия биржасида улушларни сотиб олиб, ёда савдога қўйиб, ўз бойликлари учун хавфсиз ер қидирувчи Россиялик олигархлар қаторига қўшилди.

Жаноб Усмонов Россиянинг энг бой кишиси сифатида кўрилади ва ва Forbes журналига кўра, жаҳоннинг энг бойлари рўйхатида 28- ўриндадир.

Бизнес оламидан ташқари Алишер Усмонов Англия премъер лигасининг энг машҳур жамоаларидан бири бўлмиш "Арсенал"нинг 18 фоизига эга.

Ўзбекистонда туғилиб, вояга етган Алишер Усмоновнинг бойлиги кончилик, ёғочсозлик, Россиянинг энг йирик Интернет ва мобил телефон ширкатларига қисман эгалик қилишидан, дея айтилади.

"Мегафон"нинг Лондондаги молия биржасида улушларини савдога қўйиши охирги бир неча йил мобайнида Россиялик ширкат томонидан энг йирик молия амалиётларидан бири сифатида кўрилмоқда.

Молия бозори таҳлилчиси Алесандр Венрграновичга кўра, "Мегафон"нинг Лондон биржасидаги савдоси анчайин муваффақиятли бўлган.

Лекин "Мегафон" ҳиссаларининг савдога қўйилиши анчайин қарама-қарши фикрларни уйғотган.

Хабарларга кўра, Goldman Sachs сармоя банки "Мегафон"да иш юритиш стандартлари юзасидан хавотирда бўлиб, ҳиссаларни бозорга олиб чиқиш жараёнида маслаҳатчи бўлишдан бош тортган.

Охирги йилларда иқтисоди шиддат билан ўсиб келаётган қатор мамллакатлардан бўлган ширкатлар сармоя топиш мақсадида Лондон биржаларига кўз тикиб келмоқдалар.

Бунинг ортидан Лондон молия жамоаси ўзи истаган бизнес битимларига эришди, лекин ишончли молия маркази деган обрўсини бир қадар йўқотган бўлса ажаб эмас.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.
Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.