BBC navigation

Мисрда янги конституция қабул қилиниши кутилмоқда

Сўнгги янгиланиш 29 ноябр 2012 - 11:05 GMT

Миср ассамблеяси бошлиғига кўра, мамлакатнинг янги конституцияси учун овоз бериш пайшанба куни бошланиши мумкин.

Миср Президенти Муҳаммад Мурсий ҳужжатни тасдиқлаганидан сўнг лойиҳа оммавий референдумга қўйилиши кутилади.

Бундан олдин мамлакатнинг Конституцион маҳкамаси ассамблеяни тарқатиш масаласи ҳам кўриб чиқилишини билдирган эди.

Конституцион маҳкама раиси Моҳир Самий "маҳкама ҳар қандай қийин бўлмасин ўзининг олдидаги вазифани бажариб, охиригача олиб боришга тайёр" деб айтади.

Мамлакат маҳкамаси "Мусулмон Биродарлар" кўпчиликни ташкил қилган парламентнинг қуйи палатасини тарқатишга эришган.

Миср ҳукумати Президент Муҳаммад Мурсийнинг ваколатларини ошириши орқасидан бошланиб кетган норозилик намойишлари туфайли конституция қабул қилинишига тайёргарликни кучайтирган эди.

Илгари қабул қилинган декретга биноан ҳеч ким, ҳатто маҳкама ҳам президент фармони, қарори ва қонунлари қарши чиқиши ва бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлолмайди.

Муҳаммад Мурсий намойишлардан сўнг бу декларация вақтинчалик чора эканлигини, конституция қабул қилиниши билан ундан воз кечишини маълум қилади.

Қоҳирадаги намойиш қатнашчилари Мурсийни инқилобга хиёнат қилганликда айблашган.

Полиция билан тўқнашган намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ ишлатилган.

Пайшанба куни шунингдек Миср Президенти Муҳаммад Мурсийнинг халқига мурожаат билан чиқиши кутилмоқда.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.
Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.