BBC navigation

Исроил фаластинликларга пул ўтказишни тўхтатмоқчи

Сўнгги янгиланиш 2 декабр 2012 - 14:08 GMT

Исроил молия вазири айтишича, Исроил томонидан Фаластин учун йиғилган солиқ тўловлари Фаластинга ўтказилмайди.

Бунинг сабаби БМТда фаластинликлар мақоми кўтарилганидир. Ювал Стейнц сўзларига кўра, аксинча бу маблағ Фаластин расмийларининг Исроил электр ширкати олдидаги қарзини узишга йўналтирилади.

Фаластин бюджетининг катта қисмини ташкил қиладиган ва ўн минглаб давлат хизматчиларига зарур бўлган маблағ Исроилнинг ўзига сарфланади.

Икки кун олдин БМТ Бош Ассамблеясида Фаластиннинг мақоми кузатувчи давлат даражасига оширилган, бу Исроил ва АҚШнинг қаттиқ қаршилиги ва ғазабига сабаб бўлганди.

Фаластиннинг мақомидан сўнг Исроил Шарқий Қуддусда яҳудий масканларини кенгайтиришга қарор қилган.

Исроил ҳукумати БМТнинг Фаластинга берган мақомига нисбатан "ўз вақтида ва таъсирли" жавоб қайтаришини маълум қилади.

Маҳмуд Аббоснинг ғолибона қайтиши

Рамаллада тантаналарни давом эттираётган одамлар Фаластин мухторияти раҳбарини қаҳрамонлардек кутиб олишган. Халқи олдида чиқиш қилган Маҳмуд Аббос "фаластинликларнинг энди давлати бор"лигини таъкидлаган.

Минглаб тарафдорларига мурожаат қилган Маҳмуд Аббос босиб ўтилган йўл узоқ ва қийин бўлсада, фаластинликлар ўзларининг мақсадларида собит бўлганликлари учун ғалаба қозондилар деб айтган.

Унинг айтишича, Фаластин БМТнинг тарихий тан олишига эришди. "Дунё Фаластин давлати, Фаластин озодлиги, Фаластин мустақиллигига "ҳа" деб жавоб қайтарди, шафқатсизлик, босқинчиликка эмас", деган майдондаги одамлар қувончига шерик Фаластин раҳбари.

БМТнинг бу қарори фаластинликларга Бош Ассамблея музокараларида қатнашишга имкон беради, БМТнинг турли ташкилотларига томон, шунингдек Халқаро жиноят маҳкамасига мурожаат қилишга йўл очади.

Исроил эса БМТдаги овоз беришни "зарарли сиёсий театр" деб баҳолаб, "тинчликка ғов бўлиши"ни иддао қилган.

Исроилнинг "таъсирли жавоби"

Овоз беришдан бир кун ўтиб Исроил вазирлари Шарқий Қуддус ва Иорданиянинг Ғарбий қирғоғида яҳудийлар масканларини кенгайтиришни кўзлаган уч мингта янги уй қурилишига буйруқ берган.

Исроилнинг бу ҳаракати фаластинликларнинг норозиликларини келтириб чиқарди. Уларга кўра, янги қуриладиган уйлар Фаластиннинг чегара ва давлат мустақиллигига имкон бермаслик учун қилинмоқда.

Фаластин ҳукумати ҳам яҳудий турар-жойлари қурилиши лойиҳаси музлатилмаса, тинч музокараларга қайтмасликларини билдирди.

Исроил эса лойиҳага қўшимча яна 1000 та уй қурилишини кўриб чиқаётганини маълум қилади.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Фикр ва мулоҳазаларни Би-би-сининг таҳририй мезонлари билан кўриб чиққандан кейин эълон қилишимиз мумкин.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.