BBC navigation

'Оврўпо Иттифоқида фоҳишабозлик расман тақиқлансин'

Сўнгги янгиланиш 4 декабр 2012 - 13:11 GMT

Women's Lobby ташкилоти эса, фоҳишалар эмас, уларнинг хизматлари учун ҳақ тўлаётган инсонларнинг жазоланишларини истайди

Хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя этиш билан шуғулланувчи 200 дан ортиқ ташкилот ана шундай талаб билан чиқишган.

Бутун Оврўпо бўйлаб фоҳишаликни қонунан ман этишни талаб этаётганларга "Оврўпо Аёллар лоббиси" ташкилоти бошчилик қилмоқда.

Ушбу ташкилотнинг даъво қилишича, тақиқ киритилганидан бир йил ўтиб, фоҳишабозлик икки баробарига пасайиб кетган Швеция бунга яхши мисол бўла олади.

Оврўпо парламенти эса, фаолларнинг талабларини бугунги йиғинида кўриб чиқади.

Бироқ фоҳишаларнинг аксариятига кўра, бу каби тақиқ фоҳишабозликнинг яширин тус олишига олиб келади ва ўзларининг турли зўравонликлар қурбонига айланишлари хавфини кучайтиради.

Women's Lobby ташкилоти эса, фоҳишалар эмас, уларнинг хизматлари учун ҳақ тўлаётган инсонларнинг жазоланишларини истайди.

Уларнинг ишонишларича, бу каби ёндашув аёлларнинг фоҳишаликни тарк этиб, ўз қарашларини ўзгартиришлари ва фоҳишалар хизматига бўлган талабнинг камайишига олиб келади.

Ташкилотнинг талабини дастаклаш учун дунёнинг 25 давлатидан бўлган фаоллар Оврўпо Парламентида учрашишмоқда.

Голландия, Австрия ва Олмонияда фоҳишалар бошқа ҳар қандай тижорат соҳиблари каби лицензия асосида ишлашади ва худди шу асосда ҳуқуқ ҳамда масъулиятлари кўзда тутилган бўлади.

Фоҳишалик билан шуғулланувчи аксариятнинг наздида эса, бу - ўзларининг хавфсизликларини анчайин таъминлайди.

Жорий пайтда Оврўпо Иттифоқи фоҳишалик борасида якуний сўз айтиш даражасида қонуний кучга эга эмас.

Аммо одам савдосининг олдини олишга қаратилган янги қонун келаси йил кучга киради.

Оврўпо Иттифоқи мулозимларига кўра, бу икки муаммо бир-бирига ниҳоятда боғлиқ.

Иттифоқ ҳозир ушбу масалада аъзо давлатларнинг сиёсатларини ўрганиб, 2016 йилда ўз хулосаларини эълон этмоқчи.


Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.
Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.