BBC navigation

Диктаторлар кетишди, коррупция қолди

Сўнгги янгиланиш 5 декабр 2012 - 09:23 GMT

Араб давлатларида коррупция илдиз отган, лекин шунда ҳам улар Ўзбекистондан кўра тузукроқ аҳволда

Transparency International (Халқаро Шаффофлик) ташкилоти тузумлар ва раҳбарлари инқилобий йўлда ўзгартирилган араб мамлакатлари ҳамон энг кўп коррупцияга ботган давлатлар бўлиб қолганини урғулайди.

Ташкилот ҳисоботига биноан, Яқин Шарқ давлатлари сиёсий ўзгаришлар ортидан эндиликда коррупцияга қарши курашиш каби ўта мушкул вазифа олдида қолишмоқда.

Transparency International тадқиқотига кўра, ҳукуматлар шаффофлик ва очиқ ҳисоб бериш тажрибасини йўлга қўйишлари лозим.

Бироқ қатор араб давлатларидаги инқилобий ўзгаришлар кўплаб соҳалар каби коррупцияга қарши кураш соҳасида ҳам кутилган натижаларни бермаган ва Миср каби йирик мамлакатлардла ҳамон ички сиёсий зиддиятлар давом этмоқда.

Айни дамда, коррупция жорий йил бўйи нафақат собиқ диктатуралар ва ёки ривожланаётган мамлакатларга, балки Оврўпога ҳам таҳдид солаётгани таъкидланади. Айниқса, йирик молиявий инқироз боис Шарқий Оврўпо мамлакатларидаги коррупцияга оид аҳвол анча ёмонлашган.

Transparency International дунёнинг 170 давлати бўйича ўтказган тадқиқот жадвалида ҳатто Британия ҳам коррупцияга қарши курашда қийналаётган мамлакатлар сифатида тилга олинади. Бунга сабаб айни давлатда жорий йилда юзага чиққан бир нечта йирик можаролардир. Мазкур машмашалар сиёсий партияларнинг молиявий манбалари ва лобби гуруҳларига тааллуқли.

Тузум ўзгарган араб давлатлари коррупция жадвалида ҳамон олдинги ўринларда бўлишса-да, бироқ Ўзбекистон ва Туркманистон каби мамлакатлар 17 ўрин билан улардан ҳам кўра ёмонроқдар аҳволда қолишмоқда. Бу дегани - Афғонистондан бир неча поғона пастда, лекин Ироқ билан деярли бир хил даражада.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.