BBC navigation

"Сурия кимёвий қурол ишлатмоқчи эмас"

Сўнгги янгиланиш 9 декабр 2012 - 15:57 GMT

Башар ал-Ассад ҳукуматининг жангариларга қарши кимёвий қурол ишлатишга тайёрланаётгани ҳақидаги хабарларни Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров "уйдирма" деб атаган.

Шунингдек, жаноб Лавров Россия ҳукумати билан Сурия Президентининг келажаги борасида ҳеч қандай музокаралар бўлмаганини билдирган.

Олдинроқ, Британия Ташқи ишлар вазири Уилям Хейг Би-би-сига Америка ва Британия расмийларида Сурия исёнчиларга қарши кимёвий қурол ишлатишга тайёр экани ҳақида "баъзи маълумотлар" борлигини маълум қилган эди.

"Ҳозир шундай манзара пайдо қилишга уринилмоқдаки, гўёки Сурия ҳукумати кимёвий қурол ишлатмоқчи. Биз бу ҳақдаги ҳар қандай миш-мишни ҳам жиддий қабул қилиб, зудликда Сурия ҳукумати билан масалага ойдинлик киритамиз. Биздаги манбаларга кўра, бу маълумотларни биз кейин Америка ва Оврўполик ҳамкасбларимизга ҳам уларнинг илтимосларига кўра етказамиз, Сурия ҳукуматида бундай режа йўқ. Ва мен ишонаманки, бундай бўлиши мумкин ҳам эмас. Чунки бу энди ўта жиддий масаладир",- деб келтиради РИА агентлиги Сергей Лавровга иқтибосан.

Ўтган ҳафтада Россия Ташқи ишлар вазири АҚШ давлат котиби Хиллари Клинтон ва БМТнинг Сурия бўйича элчиси Лахдар Брахимий билан Суриядаги вазият борасида музокаралар ўтказган.

Суриянинг кимёвий қурол ишлатиши мумкинлиги хабари бир неча ой олдин тарқалган. Бу миш-мишларга жавобан Хитой ва Эрон Америка ва Ғарбнинг шу йўл билан Сурияга ҳарбий аралашишга эришмоқчилиги ҳақидаги фикрларни баён қилган эди.

Британия Ташқи ишлар вазири ўз навбатида Америка ва Британия Сурия ҳукуматини кимёвий қуролни ишлатиш оқибатларидан огоҳлантиришини айтади.

Форс кўрфазидаги ҳарбий манбаларга биноан, Суриянинг барча кимёвий қуроллари мамлакатнинг беш авиабазасига қаттиқ назорат остида сақланмоқда.

Декабр ойи бошида Америка Президенти Барак Обама Сурия ҳукумати ўз халқига нисбатан кимёвий қурол ишлатиши мумкинлигини иддао этади.

Бунга жавобан расмий Дамашқ шундай қурол бўлган тақдирда ҳам, ҳеч қандай шароитда ишлатилмаслигини таъкидлаган.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.